МАЙМУННИ ОДАМ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ? (ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…)

МАЙМУННИ ОДАМ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ? (ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…)
МАЙМУННИ ОДАМ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ? (ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…)


Америкалик эр-хотин биологлар Уинтроп ва Люэлла Келлог 1931 йили газеталарда ўрмон ва чангалзонлардаги ҳайвонлар орасида ўсган болалар ҳақидаги мақолаларни ўқигач, бир саволни кўндаланг қўйишди. Агар маймунни уй шароитида тарбияланса, нима бўлади? Одамга айланадими?..

Дастлаб улар ўзининг янги туғилган ўғилчаси Доналдни олиб Суматру оролларига боришни мўлжаллашди. Ўша ердан орангутаннинг боласини топиб ўғилчаси билан бирга тарбияламоқчи бўлишди. Лекин Суматру оролига боришнинг имкони бўлмади. Пуллари етмади. Шунда одамсифат маймунлар ҳаётини ўрганиш Йел марказидаги танишлари Гуа лақабли шимпанзе боласини таклиф қилди. Гуа ўшанда 7 ойлик бўлган экан. Доналд эса 10 ойлик эди. Эр-хотин рози бўлишди. Ишонишдики, шимпанзе улар кутган натижани беради. Албатта одамга айланади. Доналд ва Гуа жуда тез тил топишишди. Ҳатто, бир-бирларидан ажралмасдан, доимо бирга ўйнайдиган бўлишди. Ажабланарлиси, айрим экспериментлар жараёнида Гуа Доналдга нисбатан тийракроқ эканини исботлай бошлади. Масалан, ипга илинган печенени таёқча ёрдамида олишни қойиллатди. Лекин қўлларига қалам тутқазишганда, Доналд устун келди. У қўлидаги нарса қалам эканини идрок этиб, қоғозга чиза бошлади. Гуа эса бу нима эканини, қандай ҳаракатлар содир этишни билмади. Эр-хотин биологлар англаб етишдики, бу эксперимент омадли кечмабди. Тўғри, Гуа икки оёқда эркин ҳаракатланар, қошиқ ёрдамида овқатланишни ўзлаштирган, одамлар тилини бироз бўлса-да, тушуна бошлаганди. Аммо биологлар қанча ҳаракат қилишмасин, Гуа биттагина бўлсин сўзни тилига кўчира олмади. Доналд бир ярим яшар бўлганда, эр-хотин экспериментни тўхтатишга мажбур бўлишди. Нега деганда, пайқашдики, уларнинг ўғли ҳам сўз бойлигини оширишга шошилмаяпти. Бир ярим ёшга етгунча атиги учта сўзни айта оладиган бўлди холос. Бу ҳам етмагандек, эмоциясини худди Гуа каби турли имо-ишоралар, ғалати товушлар орқали изҳор этадиган бўлди. Бу ҳолатни кўриб биологлар қўрқиб кетишди. Ахир, эксперимент аксил натижа берса, Доналд маймунсифатга айланиб қолса нима бўлади?..


Дарҳол Гуани марказга етказишди. Доналдни эса одатий қоидалар бўйича тарбиялай бошлашди.

Улар бир нарсани тушунишдики, «Қазидир, қартадир, асл зотига тортадир.» Ҳайвон ҳеч қачон одамга айланмас экан. На илож. Бу ҳам худонинг хоҳиши-да!

Астағфирилло!!!

Уйланиб уйсиз қолдим

— Тўрт йилдан буён ёзда тўй қилишни ният қилиб юрган ота-онамнинг ахийри сабри тугади. Бўлажак қудаларнинг олдида ҳам уятли бўлдик. Тўй қилишга эса сира имкониятимиз  бўлмади ва ниҳоят, яшаб тутган уйимизни сотиб, тўйни бошлашга мажбур бўлдик. Уйимизни сотиб олган одам инсофли экан, уй топгунимизга қадар шу уйнинг ўзида туришимизга рози бўлди. ...

Мусофирлар такдири.... (1 кисм)

“- Равшан, Равшан....турээээ, халидан бери телефонинг кунгирок килади...ол, жонга тегди, киргизинг шекилли яна, - дея тунгиллади Муродбек....- Эййййй олиб Равшан йук, улган дегин, -деб яна устига курпани тортиб олди. Шу ётганча соат бирга якин турди. - Ия турдиларми, хали сал барвактмасмиди, -деб Муродали кичик гапира бошлади......

БИР ЁМОННИНГ БИР ЯХШИСИ БОР

Катта шаҳарнинг улкан бетон катаклари табиатнинг табиий гўзаллигини қўлидан келганча сиқиб чиқаришга уринади. Нафақат табиатнинг, балки одамларнинг табиатини ҳам кундан-кунга торайтириб бораётгандек… Худди шу бетон-қафаслар орасида бўладиган кимўзар пойга оқимига бир йилдан буён, ўқиш сабаб Севара ҳам қўшилиб қолган. Қош-кўзлари попукдеккина,...

ИККИ ЎТ ОРАСИ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Раҳима телефон гўшагини жойига қўйди-да, бўшашганча диванга ўтириб қолди. Сал нарида олти яшар ўғли Адҳам ҳайрон боқиб турар, на онасига яқин келишни, на ташқарига чиқиб кетишни билмай аросатда эди. — Демак, келгани рост. — асабий пичирлади Раҳима....

Янги йил ҳақида ўйлар…

1.    «Янги йилни нишонларканмиз хаёллар билан видолашиб, умиду орзуларни кутиб оламиз». Константин КУШНЕР 2.    «Яна қандайдир бир ҳайвон йили кириб келмоқда, мен эса инсонга ўxшаб яшамоқчи эдим». Стас ЯНКОВСКИЙ 3.    «Янги йилда пул учун саҳнага чиқиш ҳақоратлидир...

ИШИД (ИГИЛ) ХАRИДА “КАЛЛАКЕСАР…” НОМЛИ ХАЙОТИЙ ХИКОЯ (4-кисм)

ТИЛХАТ Чамаси кирк дакика ичида Мехмонали чукурни комиб, тупрокни текислаб, гиламни кайтадан жойига тошади-ю, харсиллаганча кария ва барзанги отирган стол каршисига якин борди. — Баракалла-а, — дея йокимсиз тиржайиш килди Соли ота. — Боларкан-ку! кани, енди курсига чок!...

Мени хам изласин кимдур, майлига тополмаса хам..

Мен яхши кораман йиглоки кизни,  Келгандан кетганча коз йош килса хам.  Коз йиглаб юпатар хар биримизни,  Коз йошдир конглимга енг тоза малхам.....

Уйнинг фариштаси.

Уйнинг фариштаси. Сохиба уйига кайтаркан кучага кайнонасининг болаларга каттик гапириб кояётканини эшитиб жигибийрон булди. Болаларни хам уз холига куймайдия шу кайнонам деб ичкари кирди. Кайнонасига салом бериб, болалари билан саломлашиб хонасига кийимларини алмаштиргани кириб кетди. Ичкарида хам кайнонасини овозини эшитиб яна асабийлашди....

Солиха ва айёр аёл

.. ☘️Солиха ва айёр аёл!🌸 Бир йигит хотинимга жин кириб олган деган гумон билан домланинг олдига борибди. Домла йигитнинг хотинини ўқий бошлабди. Кўп ўтмай аёлнинг ичидаги жин тилга кириб гапира бошлабди: - Бўлди бас қилинг, чиқаман фақат бир шартим бор....

Эрнинг айёрона хийласи

Эр аёли билан каттик, айтишиб аразлашиб колди. Аёл аразлади - ю эри билан гаплашмай куйди. Орадан бироз вакт утиб кек гинасини унутган эр аёлига суз котди......

Фикр қўшиш