Аёлингиз кўзингизга ёмон кўрина бошласа…

Аёлингиз кўзингизга ёмон кўрина бошласа…
Аёлингиз кўзингизга ёмон кўрина бошласа…


Бир йигит ҳикмат ва тажриба эгаси бўлган бир донишманднинг олдига борди. Унга шундай шикоят қилди:
– Аёлимни биринчи бор кўрганимда, Аллоҳ дунёда бошқа бу каби гўзал аёлни яратмаган бўлса керак деб ўйлагандим. Унга гапириб бошлаганимдан сўнг эса, бу каби аёллар кўп эканини кўрдим. Унга уйланганимдан сўнг эса, унданда гўзал аёллар кўп эканини ҳис қилдим. У билан бироз муддат яшаганимдан сўнг эса, дунёдаги исталган аёл менинг хотинимдан яхшироқ эканига амин бўлдим.


Ҳаким киши шундай деди:
– Сенга бунданда паст ва ёмон нарсанинг хабарини берайми?
Йигит:
-Ҳа.
Донишманд:
– Агар сен дунёдаги барча аёлларни никоҳинга олиб чиқсанг ҳам, кўчадаги манашу дайди итлар ҳам шу аёлларданда яхши эканини кўрар эдинг.
Шунда йигит:
– Нега бундай деяпсиз?

Донишманд:
– Чунки муаммо сенинг аёлингда эмас. Муаммо шундаки, агар инсон қалби ҳирсга, назари шаҳватга берилса, уни Аллоҳдан бўлган ҳаёси тарк этади. Бу кўзни эса фақат қабр тупроғи тўлдиради.
Сенинг айбинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан назарингни тиймаганингдир!
Аёлинг олдинги ҳолига, дунёдаги энг чиройли аёл ҳолатига қайтишини истайсанми?

Йигит: ҳа, деди.

– Унда назарингни тий! Аллоҳ таоло: "Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир.”-деб марҳамат қилган. (Нур сураси 30- оят)

Нимаики қўлингда бўлмаса у сенга чиройли ва афзал кўринаверади. Унга эришгач эса, сен учун оддий нарсага айланади.

Қўлинг остидагига қаноат қил. Йўқса, қабрга киргунингга қадар дунё матоҳи ва гўзалликлари ортидан қувганинг қолади холос. Мен сенга буларданда чиройлироқ, буларданда афзалроқ нарсани айтаман. Бу Аллоҳ таолога ибодат ва солиҳ амалдир. Бунинг лаззатини фақат астойидил ҳаракат қилган инсонгина татийди.

Аллоҳдан ҳамиша аёлингни кўзинга гўзал қилиб кўрсатишини ва унинг муҳаббати билан ризқлантиришини сўра.

Араб тилидан Истамжон Илҳом ўғли таржимаси!

Ёғоч кавуш

Исажон СУЛТОН Бу воқеа узоқ йиллар аввал, Хитой императорларининг Тан сулоласи замонида, яни бундан бир минг уч юз йил олдин рўй берган. Бу – ҳаёт шафқатсизлиги ҳамда меҳрибон ота ҳақидаги ҳузунли бир ҳикоядир. Ронзян деб аталмиш қишлоқда бир одам яшар эди. У қотма, озғин киши бўлиб, жуда қашшоқ ҳаёт кечирарди. ...

Муҳаббат ҳақида 10 та қизиқ факт

1. Олимлар шундай тажриба ўтказишган. Бир қанча жуфтликларни бир ярим соат давомида бир хонага қамаб, фақат севги ҳақида гаплашиб, кейин эса,ярим соат бир-бирининг кўзига термилиб туришни буюришган. Орадан кўп ўтмай, ҳалиги жуфтликларнинг ярмидан кўпи бир-бирига кўнгил қўйиб, турмуш қуришган....

МИЯ АЛМАШТИРИШ ОПЕРАЦИЯСИ (ҳажвия)

Хосият «ҳакка» (лақаби шунақа) нинг худодан тилаб-тилаб олган эри Мирзақул мироб аварияга учради-ю, ҳаммаёқнинг тўс-тўполони чиқди. Айтганларнинг айтгани рост бўлса, мироб машинанинг орқа ўриндиғида ўтирган экан. Бошқа бир машина келиб уларга урилганда, мироб калласи билан олд ойнани тешиб чиқиб кетибди. Мана, энди бир олам муаммо пайдо бўлди....

Хазонли кунлар. Тузок... 1-кисм

Ишдан чарчаб келган Шухрат ака мехмонхона сари йул олди. Ичкарига муралар экан, хозиргина мехмонлар келиб кетганини сезди, чунки хали дастурхон егиб олинмаган эди. Уз хонасига кирар экан, эшик огзида Мехри хола унга пешвоз чикди......

ВИРУС

Ҳал қилиб бўлмайдиган муаммолар йўқ, вақтида қабул қилинмаган қарорлар бор. Эдмунд Бёрк Чақалоқнинг қорни тўйиб, кўзлари сузилиб кета бошлади. Бироздан сўнг ухлаб қолади. Боягидай ютоқиб эммаётган бўлса-да, кичик оғизчаси кўкракни қўйиб юбормайди. Аммо эмиш оралиғи узайиб бораверади. ...

Cобиқ севиклим совчиларни айнитяпти

 Бундан уч йил олдин бир йигит билан танишиб қолдим. Аввалига дўстона гаплашиб юрдик. У менга чиройли сўзларни айтар, кўнглимни олиш учун меҳрибонлик қиларди. Унинг ширин гаплари эс-ҳушимни ўғирлади, жуда ҳам боғланиб қолдим. У ҳам менга бефарқ эмасдек эди. Аммо... Ҳозир умуман кўришмаймиз, гаплашмаймиз. Мен уни ортиқ қизиқтирмай қўйдим. Бироқ...

УЧ ДОСТ йохуд ИККИ КИЙОФА

Хасан, Хусан ва Дилмурод мактаб давриданок калин дост едилар. Бу инок учликка бошка болалар хавас билан карашар еди. Уларнинг интилишларию ният-максадлари хам бир хил. Мактабни тамомлагач, ТошДУнинг молия факултетига хужжат топшириш ва келажакда йетук банк мутахассиси болиш орзусида едилар....

​ЎҒЛИНИНГ УЙИГА СИҒМАГАН ОНА

Ҳашаматли ҳовлининг нақшинкор эшиги секингина очилиб, ундан кенг этак кўринди. Этакка ўралашган бир оёқ тимирскиланиб остонада чалкашиб ётган пойабзаллар орасидан ўзининг униққан, қалин матодан тикилган оғир шиппагини топди. Оёғи ерда мустаҳакам туриб олганига ишонч ҳосил қилгач, эшик дастасига икки қўллаб осилганча пардек жуссали кампир кўринди....

Кабрдан тирик чиккан йигит

 Уша пайти мен 20 ёшда эдим, - деб гап бошлади бир танишим. Кутилмаганда иссигим кутарилиб ваража кила бошладим. Худди бошимдан челаклаб сув куйгандек бутун танамдан тер шовуллаб окарди. Орадан чамаси бир соатлар утгач хеч канака дори дармонсиз иссигим тушгандай булди. ...

Онам

Охирги марта уйга, 22-февралда телефон килган еканман. 14 минутлик созлашув давомида, отам, онам ва янгамлар билан гаплашган едим. Алока сифатининг яхши емаслигидан, айникса, онам билан гаплашиш роса кийин болди. Бунинг устига, ташкарида кучли шамол шекилли, онам мени овозимни ешитолмас еди. ...

Фикр қўшиш