ВАҲШИЙЛАР… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

ВАҲШИЙЛАР… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
ВАҲШИЙЛАР… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)


Тошкент шаҳрининг чекка мавзеларидан бирида сукунат ҳукмрон эди. Ўрта бўйли, мовий кўз Мадинагина истар-истамас кўп қаватли уй томон юриб борарди. Хаёллари чалкаш, кўнглида ғашлик аломати сезилади. Миясида фақат бир савол чарх уради. "Нега чақирди экан? Наҳотки, тўй қилиб уйланишга қарор қилган бўлса?..”
"Пакка”га етай деганда, қарама-қарши тарафдан ўзининг суюклиси, ёруғ дунёга ишонмаси, яккаю-ягонаси Мухтор сигарет тутатган кўйи яқинлашиб келди. Унинг ҳам юзлари тунд эди. Тез-тез чап қовоғи учиб асабига тегарди.

Етиб келгач, кулимсирабгина пешвоз чиққан Мадинани оҳиста қучиб кўзларини юмди.

— Нима бўлди, жоним? — сўради шивирлаб Мадина. — Илгари учрашганимизда бўсалар олиб безор қилардингиз. Энди бўлса, зўрма-зўраки қучдингиз. Тинчликми?

— Сенга айтгандим-ку, — деди Мухтор Мадинани қўйиб юбориб. — Икки боламни сира кўзим қиймаяпти. Буёқда хотиним учинчи фарзандимга ҳомиладор. Учрашиб юрганимизни сезиб қолгандан бери менга кун бермайди. Худо кўрсатмасин, унга бир нима бўлса, қамалиб кетаман нақ. Тушунсанг-чи!..

Мадинанинг юзларида бояги табассумдан асар ҳам қолмади. Бир қадам ортга тисланди-да, беихтиёр кўзлари ёшланиб, лаблари пулкиллади.

— Демак, қарорингиз қатий, шундайми? — деди у алам аралаш шивирлаб. — Бокиралигимга эга чиқиб бўлдингиз. Мен аҳмоқ сизга ишониб, азбаройи қаттиқ севганимдан шу ишга ҳам йўл бердим. Энди болаларингиз, хотинингиз азиз бўп қолдими? Йў-ўқ, жонидан, бу ҳунарингиз ўтмайди. Никоҳингизга олиб, тўй қилмагунингизча тинч қўймайман сизни.


— Қўлингдан келганини қил, — деди Мухтор. — Хўш, нима қиласан? Қаматворасанми? Қамат! Мен қамоғингдан қўрқмайман!

— Ҳали шунақами? Бўпти, яхши қолинг унда. Худо жазоингизни берсин!.. Айтганча, телефонингиздаги менинг суратларимни ўчириб ташланг. Тағин хотинчангиз кўриб қолиб сочингизни юлмасин!..

***

Эртаси куни Мадина кечки пайт уйғонди. Коллежда дарслар кўпайиб кетганди. Чарчабди шекилли, каравотга ўзини ташлабди-ю, уйқуга кетибди.

— Ҳой, Мади, буёққа чиқ!..

У ошхона тарафдан онаси Тамара холанинг товушини эшитди-ю, аранг ўрнидан қўзғалди. Сўнгра бориб кўзгуга боқди. Қовоқлари негадир ичкарига тортгандек, ранги сўлғиндек туюлди.

Сал нари боргач, яна Мухторнинг сўнгги дағдағали жавоби қулоқлари остида жаранглади:

"Қўлингдан келганини қил!”..

Мадина ўзини мажбурлаб бўлса-да, ошхонага ўтди…

Қуриб кетсин, бугун туғилган куни эканини ҳам унутган экан. Ошхонага кириши билан отаси Салим ака ва онаси баравар табриклаб бағирларига босишди. Салим ака қизига атаб узук келтирибди. Бармоғига тақиб қўйди. Аммо Мадинага бу ҳам татимади. Тағин ўпкаси тўлиб келди. Кўзлари жиққа ёшга тўлди…

Ота-она дилгир бўлади. Отаси ва онаси баравар унга ёпишишди.

— Нима бўлди, қизим? Ким ранжитди? Нега йиғлаяпсан? Туғилган кунида ҳам йиғлайдими одам?..

— Мени Мухтор расво қилди, — деди охири чидай олмай Мадина. — Мен… Бахтсиз бўлдим. Бахтимни чилпарчин қилди. Унга ишонгандим… У бўлса, қилғиликни қилиб қўйиб энди ташлаб кетди. Менга уйланмасмиш…

— Нима? — Салим ака ёши олтмишни ёқалаган бўлса-да, барваста ва кучли. Бир мушт билан буқани ағдаргудек шашти бор.

— Анави икки болали Мухторни айтяпсанми? Ҳали у… Номусингни булғадими?..

— Дада, — деди йиғи аралаш Мадина бир четда тош қотган онасига разм солиб. — Мен уни севаман, ахир! Нега бевафолик қилди? Нега номардлик қилди? Айбим нима? Энди жувонга айланганимни қайси деворга айтиб дод соламан? Бахтсиз бўлиб қолавераманми?..

— Ўзингни бос, — деди Салим ака қизини маҳкам қучиб курсига ўтқазаркан. — Сени Мухтор тугул валломатиям бахтсиз қила олмайди. Шундай номардликка қўл урган бўлса, буёққа чақириб кел, ўзим гаплашиб қўяман у билан.

— У келмайди, — деди Мадина қўл силтаб. — Хотинидан қўрқади.

— Сен шундай қилки, ўзи зипиллаб олдингга тушсин! Борақол, биз унга Мадинани алдаш қанақа бўлишини кўрсатиб қўямиз!..

***

Мадина отасининг бу гапларидан кейин бироз тинчланган бўлиб шоша-пиша ётоғига кирди-да, Мухторга қўнғироқ қилиб учрашув белгилади. Яна ўша паккага келишини сўради. Мухтор ҳар галгидек рози бўлди…

— Бугун қанақа кун эканини биласизми? — ҳеч нарса бўлмагандек кулимсираб сўради ундан Мадина. — Наҳотки, унутган бўлсангиз?

— Ишон, — деди Мухтор бош қашиб. — Ҳақиқатан, билмайман. Ўзинг айтақол! Қанақа кун?

— Менинг туғилган куним.

— Эҳ, қандай склерозман-а! — тиззасига шапатилади Мухтор хижолат тортиб. — Табриклайман, Мади! Мингларга кириб юргин!

— Совғаси-чи? — деди Мадина яна мажбуран жилмайиш қилиб. — Туғилган куни бўлганларга совға бирилади-ку!..

— Мен… Сен шу ерда туратургин, ҳозироқ дўконга бориб…

Мухтор шундай деб кетишга чоғланди. Бироқ Мадина уни қўйиб юбормади.

— Мен унақа совғани назарда тутмадим, — деди Мухторнинг қулоғига шивирлаб. — Лабларимдан бир марта бўса олсангиз, ўша мен учун мингта совғадан азизроқ!..

Мухтор бўса олди. Мадина эса унинг кўксига бош қўйган кўйи бир муддат тек турди-да, илкис бошини кўтарди.

— Бу ерда узоқ қолиб кетдик, — деди у хавотир аралаш. — Биласизми, сизни кечирдим. Тушундим. Оилангиз, болаларингиз бор… Ҳаммасини тушундим. Тақдирга тан бердим. Фақат… Кўча-кўйда кўришиб қолсак, терс бурилиб кетвормасангиз бўлди.

— Ўзимнинг ақллигим, — Мадинани қучиб эркалаган бўлди Мухтор. — Раҳмат сенга! Тушунганинг учун раҳмат!

— Раҳмат билан қутулиб бўпсиз! Ота-онам менинг туғилган куним шарафига шоҳона дастурхон тузашган. Сизни олиб келиш учун юборишди. Улар сизни менданам кўра кўпроқ яхши кўришади-да! Туғилган кун сизсиз татимасмиш!.. Ё бормайсизми? Ота-онамнинг илтимосини ерда қолдирасизми?..

— Нега энди? — деди тутилиброқ Мухтор. — Сенинг туғилган кунинг бўлади-ю, бормайманми? Фақат… Унда сен уйингга кира тур, мен дўкондан ул-бул…

— Айтдим-ку, ҳеч нарса керак эмас. Ўша пулларингизни болаларингизга сарфланг! Ҳамма нарса бор. Совғамни бериб бўлдингиз. Юринг!..

** 

Мухтор таниш подездга кирганларидан кейин ҳам қаттиқ ҳаяжонланар, Мадинанинг ота-онаси нега ташлаб кетганини сўраб қолса, нима деб жавоб қилишни билмай гаранг эди.

Ниҳоят тўртинчи қаватга чиқишди. Мана шу чапдаги қизғиш темир эшикли квартира Мадиналарники. Эҳ, бу уйга неча марта кириб чиққани ҳам ёдида қолмаган. Чалкашиб кетган. Лекин энг тотли лаҳзаларни шу квартирада ўтказгани ҳануз ёдида. Мадина билан ўтказган ширин лаҳзалар эшикка кўзи тушгач, тағин бағрини кемира бошлади.

— Қани, киринг, яхши йигит, — дея Мухторга йўл бўшатди Мадина эшикни ярим очиб. — Кираверинг, қўрқманг! Уйда бегона йўқ. Фақат ўзимизникилар!..

Мухтор ичкарига кирди. Кетидан Мадина ҳам кириб эшикни тамбалади.

Шу маҳал қаердандир қўлида болта билан Салим ака пайдо бўлди. У юз-кўзи учиб, тишлари ғижирлаб ошхона томон юришга чоғланган Мухторнинг орқасидан яқинлашиб келди-да, бўйни аралаш зарба берди. Мадина буни кутмаган эканми, жонҳолатда ётоққа кирди-да, эшикни ичидан тамбалаб олди…

Мухтор ётган ерида тинимсиз типирчилар, бўйнидан оққан қон полга ёйилиб кетганди…

Салим ака яна бир карра уни болта билан чопди. Шундан кейингина Мухтор жим бўлди.

— Энди катта сумка тайёрла, —деди у қаршисида дағ-дағ титраётган хотинига. — Буни майдалаб ахлатхонага обориб ташлаймиз. Қизимнинг номусини булғаш мана бунақа бўлади…

Тамара хола танасидаги титроқларни тўхтата олмаса-да, қўрқа-писа эри тайинлаган катта сумкани олиб чиқди. Бу орада Салим ака мурдани бўлаклаб улгурганди. Шошилинч бўлакларни сумкага жойлади-да, ташқарига ишора қилди.

— Юр, менга шерик бўласан! Йўқотайлик тезроқ бу ғаламисни!..

ХОТИМА ЎРНИДА:

Эр-хотин мавзенинг четидаги суви лопиллаб оқаётган кўприк орқали ахлатхона тарафга ўтишгач, Салим аканинг фикри ўзгарди. Улар сумка тўла мурда бўлакларини ахлатхона ўртароғига олиб бориб ёқиб юборишди. Кейин эса ўзлари кўнгилли равишда милиция бўлимига бориб қотилликни тан олишди.

Мадина четда қолиши мумкин эди. Лекин Мухторни ўша куни бошлаб келаётганда, қўшнилардан бири кўрган экан. Гувоҳлик беришга чақиришганда, гуллаб қўйди. Шундай қилиб Мадинага ҳам малум муддатли қамоқ жазоси тайин этилди.

ГАДОЙ ХОТИННИНГ ҲИЙЛАСИ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

— Акалар, опалар, Худо йўлига садақа қилинглар! Мана шу боламга битта нонга етгулик бўлсаям хайр-садақаларингни аяманглар! Онам баннисада, дадам бизни ташлаб кетган! Ейишга нонимизам йўқ! Хайр қилинглар!.....

Эримнинг телефони билан кундошмиз!

Турмушга чиққунимча хаёлимда худди эртаклардагидек чиройли кечаларга бориб, ўзимнинг бетакрор либосим ва тил ожиз ҳусним билан ҳаммани лол қилардим. Кейин у ерда дунёда тенгсиз бўлган йигит менинг ортимдан эргашар, мен парво қилмас, аммо у барибир этиборимни тортар ва биз сеҳрли муҳаббат қасрида яшардик....

ДИҚҚАТ! ОДАМ СОТИЛАДИ!

Луқмон олисдан келган таниши Барнони етаклаб институт ётоғига яқинлашиб келганда, вақт шомдан оғай деб қолган эди. У атрофга олазарак қараб олди-да, ёши ўн тўққизларга борган, дўмбоқ, буғдойранг, калта соч толаларига турфа ранг берилган, бурнига аравак тақиб олган Барнони панароқдаги ўриндиқлардан бирига ўтқазди. — Сен шу ерда ўтира тур! —...

Эрим билан орамизга совуқчилик тушган...

— Турмуш қурганимизга 17 йил бўлди. Аввалига ҳаммаси яхши эди, аммо бир йиллар чамаси эрим билан орамизга совуқчилик тушган. Уришмаймиз, жанжаллашмаймиз, лекин деярли гаплашмаймиз ҳам. Олдин бундан сиқилиб юрдим, кейин эримнинг этиборини тортишга ҳаракат қилдим. Бефарқлигини сезсам ҳам сезмасликка олдим, ишда бўганида чиройли «SMS»лар жўнатдим,...

Йигитга совчи келди...

Кеча уйдагилар нариги "дўм”да турувчи Манзураларникига совчиликка боришди. Ноз қилиб, совчиларимни қайтарибди. Нима эмиш, чет эллик йигитга тегармиш. Ўргилдим нозингиздан.  Айтишларича, Ҳиндистонда бўлажак куёвнинг уйига совчи келаркан. Ғалати-я! Тасаввур қилинг, бизда ҳам шу анана урфга кирса. Йигит ўқишга кетган. Ота-онаси уйда ўтиришибди. Бир...

ХИЁНАТНИ КЕЧИРА ОЛМАЙДИГАН ХОТИН… (Бўлган воқеа)

Эркак киши шайтон йўриғига кирса, ихтиёри қўлдан кетади. Ҳадеганда васвасага тушган кимса каби безовталанаверадиган бўлиб қолади. Руҳан тинчини йўқотади. Наҳснинг ўзидан бадбўй, аччиқ ис таратувчи ботқоғи томон талпинаверади. Чунки бу қўланса ҳидни шайтон йўриғидаги эркак ҳис эта олмайди. ...

“ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”НИНГ ОЛТИ АСРЛИК САЁҲАТИ

Ушбу қўлёзмадан олинган факсимиле юртимизга келтирилди Буюк давлат арбоби Амир Темур (1336-1405) ўзининг ўткир ақл-заковати, ноёб етакчилик қобилити, ҳарбий маҳорати билан жаҳон тарихида муносиб ўрин тутади. Саркарданинг ҳаёт йўли, давлат бошқаруви, ўз фаолити давомида эришган муваффақиятлари бир қатор тарихий асарларда, жумладан унинг "Темур...

ОТАНИНГ ХИММАТИ. КАЛБ МАМЛАКАТИ. 3 ДИРХАМГА ЖАННАТ САВДОСИ. 3 ТА ХИКОЯ

ОТАНИНГ ХИММАТИ Имом Азам рахматуллохи алайхнинг олдиларига бир одам оглини окишга олиб келган екан. 20 йил отибди хамки, у толиб деярли хеч нимани органмабди. Абу Ханифа толибнинг отасини чакириб айтган еканлар:...

Дадам ва онамни яраштирганим…

Макр ишлатиш аёлларга хос, дейишади. Аммо ёш бўлишимга қарамай, мен ҳам макрдан фойдаландим. Буни ёмонликка йўйманг. Оиламизни сақлаб қолиш учун қилдим буни… Бир бошидан айтиб бера қолай....

ҚАМОҚ КЎРГАН «КУЁВ…» (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Каззобликнинг нордон шўрвасини татиб кўрган одамнинг бу йўлдан қайтиши қийин кечади. Бир пайтлар эшитганим ушбу ҳикоя қаҳрамони ҳам узоқ йиллик қамоқ жазосидан-да тегишли хулоса чиқармаган кўринади. Акс ҳолда соф муҳаббатни лойга қориб қўймаган бўларди… * * * Тоштемир ёз кунларининг бирида эрта саҳар турма дарвозасидан ташқарига чиқди-ю, сал...

Фикр қўшиш