💬 Афоризмлар

Хаётда сизи ҳафа қилувчилар кўпайса...

8К марта ўқилди
Хаётда сизи ҳафа қилувчилар кўпайса...
.... Хаётда сизи ҳафа қилувчилар кўпайса, демак кечиришни унутибсиз...

.... Кечирувчан, рахмли бўла билинг, шунда ҳафа қилувчилар камайганини кўрасиз...

.... Йиққан молу давлатингиз қўлдан кетдими, демак қалб бойлиги тўплашни унутибсиз. Энди қалб бойлигига эришиш йўлида сабр йиғиш вақти келди.…

.... Бошингиз қарздан чиқмай қолдими, демак шукурни унутибсиз ёки Яратганнинг амрига ҳилоф иш қилибсиз.…

.... Атрофингизда сиздан ҳафа булувчилар кўпайса, билинг, дилозори, такаббур бўлиб қолибсиз.

Ақл-хушингизни йиғиб олинг, кибр~хавони йиғиштириб, дилларга мехр улашинг, ана шундагина хаётингиз ўзгаради..

.... Фарзандингиз қайсарлик, ўзбошимчалик қила бошласа, билинг, ўзингиз шундайсиз. Ўзингизни ўнгланг, чунки фарзанд ота-она учун кўзгудир.…

.... Лавозимингиз ошдими, билинг, теварагингизда лаганбардорлар кўпайди. Диққат қилинг, бундай ёлгон "дўст"ларни чин дўстларингиз билан алмаштириб қўйманг.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Афоризмлар

Мусофирда юрган барча барчага

13-ноябр, 20191.6К