🕌 Ислом

Мулойимлик гўзал ҳислатдир!

3.2К марта ўқилди
Мулойимлик гўзал ҳислатдир!
...Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Менга насиҳат қилинг" деди.

..."Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқ" дедилар.

..."Яна кўпайтиринг", деди.

..."Ёмонлик орқасидан яхшилик қил, у ёмонликни ўчиради" дедилар.

..."Яна кўпайтиринг", деди.

..."Инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўл", дедилар.

...Демак, инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўлиш - бу одамийлик зийнати экан.

...Шу хусусда Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Амалларнинг қай бири афзалроқ?" деб сўраганда, ул зот: “Чиройли хулқ", дедилар.

...Бошқа бир Ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ таоло яратилишингизни чиройли қилиб қўйган кишиларсиз, энди хулқингизни ҳам чиройли қилинглар" дедилар.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →