Одам (А.С.)нинг фарзандларига бешта насиҳати

Абу Лайс ас-Самарқандий ҳазратларининг «Танбеҳул ғофилийн» китобида Одам алаҳиссаломнинг фарзандларига "БЕШТА ВАСИЯТИ" келтирилган. Агар диққат қилсак, ана шу васиятларнинг ҳар бирида инсоннинг руҳига қаратилган насиҳатлар бор...
БИРИНЧИСИ: «Болаларингга айтгин, ҳеч қачон дунё билан хотиржам, оромли бўлиб қолмасин. Чунки мен абадий жаннат билан хотиржам бўлиб қолдим. Яратган мендан рози бўлмади ва жаннатдан чиқарди».
ИККИНЧИСИ: «Хотинларингизнинг ҳавосига амал қилмангизлар. Мен ҳотинимнинг ҳавосига амал қилиб, ман’ қилинган дарахтнинг мевасидан едим ва пушаймон бўлдим».
УЧИНЧИСИ: «Қайси амални қилсангиз, оқибатини ўйланг. Агар, мен қилаётган ишимнинг оқибатига қараганимда, менга етган бундай тушкунликка тушмас эдим».
ТЎРТИНЧИСИ: «Агар қалбларингиз бирор нарса билан изтироб чекса, ундан сақланингизлар. Мен дарахт мевасидан еяётган вақтимда қалбим изтироб чекди. Лекин мен ундан қайтмадим ва пушаймонга қолдим».
БЕШИНЧИСИ: «Ишларингизда маслахатлашингизлар. Агар мен малоикалар билан маслаҳатлашганимда (менга етган) бундай қийин аҳволга тушиб қолмас эдим».

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!