🕌 Ислом

Аёллар жамоаси

4.7К марта ўқилди
Аёллар жамоаси
Абдуллоҳ ибн Умар р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
- “Эй, аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар. Албатта, мен сизнинг аҳли дўзахнинг кўпи эканингизни кўрдим” - дедилар. Улардан бир гапга уста аёл:
- “Эй, Аллоҳнинг Расули, бизга не бўлдики, аҳли дўзахнинг кўпи эканмиз?” - деди. У зот салоллоҳу алайҳи васаллам:
- “Лаънатни кўпайтирасиз, эрга куфр келтирасиз. Сизга ўхшаган ақли ва дини ноқисларни ақл эгаси устидан ғолиб бўлишини кўрмадим” - дедилар. Бояги аёл:
- “Эй, Аллоҳнинг Расули, ақл ва диннинг нуқсони нимадир?” - деди. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам:
- “Ақлнинг нуқсонига келсак, икки аёлнинг гувоҳлиги бир эркакнинг гувоҳлигига тўғри келади. Бу ақлнинг нуқсонидир. Аёл бир неча кунларни намоз ўқимай ўтказади ва Рамазонда рўза тутмайди. Бу диннинг нуқсонидир” - дедилар.
(Имом Бухорий, Муслим ривояти)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →