🕌 Ислом

Сажда ечимдир!

2.1К марта ўқилди
Сажда ечимдир!
Қачонки юраклар сиқилганда Қалбингнинг туб – тубидан “Аллоҳ” дейсан.

- Қачонки дунё кўзинга зулмкор кўринганда, ҳамма қилганларинг беҳуда бўлганида, қанотларингни қайирганларида “Ё Аллоҳ” дейсан.

- Жисминга бирор касаллик етганида ва табиблар унинг дорисию давосидан ожиз қолган чоғларида ундан ўзга Шифо бергучи йўқ Бўлган Зотга илтижо қиласан.

- Мусулмонларни яхшиликка чорлаганингда ва улар сени ноумид қилиб юз ўгириб кетганларида Ундан ўзга нусрат бергувчи йўқ бўлган Зотга ўзингни отасан.

- Қанчадан қанча Аллоҳнинг ҳимоя қанотлари остига беркиниб бахтиёр бўлганларни кўрмайсизми?

- Сендан кўра Роббисига яқинроқ бўлган кимсалар қандай бу мақомга эришдилар экан –а?

- Бунинг сирини сенга очайми?

- Улар бу мақомга сажда ила етишдилар.

- Аллоҳ таоло “Алақ” сурасида “Сажда қил ва Роббинга яқин бўл!” деб буюрди.

- Унга яқин бўлишинг учун сафар қилишга ҳожат йўқ.

- Унга яқин бўлишинг учун овозинг чиройли бўлиши шарт қилинмаган.

- Фақат сажда қил, Унинг хузурида бўласан, сўнгра нима хоҳласанг сўрайвер.

- Ҳар бир саждада сенинг қалбинг гулзор боғга айланиб боради.

- Ҳар бир саждада кўзларингдан ёшлар тўк.

- Ҳар бир саждангда мусулмонлар ҳаққига дуолар йўлла🤲

- Ҳамма муааммоларнинг ечими сажда ила ҳал бўлади.

(Доктор Ҳассон Пошшонинг “Тонги ўйларим” китобидан Камолиддин Равшан таржимаси)

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →