🕌 Ислом

Умринг зиёда бўлгай

2.5К марта ўқилди
«Эй Одам фарзанди! Сабр қилиб, тавозеъли бўл, Ўзим сени баланд қиламан. Менга шукур қил, Ўзим сени сероб қиламан. Менга истиғфор айт, Ўзим гуноҳларингни кечираман. Менга дуо қилсанг, ижобат этаман. Менга тавба қил, қабул этаман. Мендан сўра, ато қиламан. Садақа улаш, ризқингни баракали қилиб қўяман. Қариндошлар билан алоқани узмагин, умрингни зиёда қиламан Давомли сиҳат билан Мендан офиятни талаб қил Тинчлик танҳоликдадир. Ихлос рағбатдадир. Тавбада Аллоҳга тақво бор. Бойлик қаноатдадир

Эй Одам фарзанди! Қорнинг тўқ бўлатуриб, ибодатга қандай хоҳишинг бўлиши мумкин?! Мол-дунёга меҳринг бўлатуриб, қанақасига Аллоҳнинг муҳаббатини тама’ қили-шинг мумкин?! Қашшоқликдан қўрқиб, яна қандай Аллоҳнинг қўрқинчини орзу қиласан?! Дунёга хирс бўлатуриб, қанақасига тақвони тама’ қиласан?! Мискинларсиз Аллоҳнинг розилигига қандай етишинг мумкин?! Бахиллик билан Аллоҳнинг ризолигини қандай топишинг мумкин?! Дунёга муҳаббат ва мақтову олқишларлар бўлатуриб, қанақасига жаннатни орзу қилишинг мумкин?! Озгина илм билан қандай қилиб саодатни исташинг мумкин?!»

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Ислом

Қачонгача?..

16-май, 20231.7К
Ислом

Дуо қачон ижобат бўлади?

16-май, 20231.9К
Ислом

Асалга қўнган пашша

16-май, 20231.9К