Энг афзал зикрлар

Зикрларнинг энг афзали ва бутуни бу – Қуръони каримдир. Унинг биргина оятини тиловат қилиш билан банда қанчадан-қанча савобга эга бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида таълим берган зикрлар ҳам кўпки, булар ҳақида алоҳида китоблар таълиф этилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Раҳмонга суюклидир:
🌱«СУБҲАНАЛЛОҲИ ВА БИҲАМДИҲИ, СУБҲАНАЛЛОҲИЛ АЗИЙМ», дедилар”.
(Имом Термизий ривояти).
Яна шу зотдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
🌱«ЛА ҲАВЛА ВА ЛА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИ»ни кўпроқ айт. Албатта, у жаннатнинг хазиналаридан бир хазинадир”, дедилар”.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!