🕌 Ислом

Қанисиз, эй Умар (розияллоҳу анҳу)

2.7К марта ўқилди
Қанисиз, эй Умар (розияллоҳу анҳу)
Қанисиз, эй Умар (розияллоҳу анҳу)

Ҳаётимиз бўлиб кетди алғов -далғов
Бозорларда ҳалоллик йўқ, фақат алдов
Имом ҳақни гапиролмай турар соқов
Сиздек амир қани энди, эй Умар!
***
Дини учун, ҳалқи учун жонин берган
Ҳалол ишлаб ҳалолидан ризқин терган
Сизни кўрса Шайтон бошқа йўлдан юрган
Сиздек амир қани энди, эй Умар!
***
Амир бўлиб йиртиқ ямоқ либос кийган
Бу дунёнимас Охирати учун куйган
Золимликдан, ноҳақликдан ўзин тийган
Сиздек амир қани энди, эй Умар!
***
Адолатни тенг қўллаган ҳамма учун
Эл қийналса йиғладингиз бўлиб маҳзун
Камбағалга тунда туриб ташиган ун
Сиздек амир қани энди, эй Умар!
***
Рибохўрга, судхўрликга бериб барҳам
"Ҳалқ мулкику" дея хатто олмаган шам
Қўриқчисиз бозор кезган хотирижам
Сиздек амир қани энди, эй Умар!
***
Элни тўплаб қайтардингиз кўп маҳрдан
Оддий кампир гапингизни бўлди бирдан
Кампир ҳақ деб, хатоингиз олдингиз тан
Сиздек амир қани энди, эй Умар!
***
Подшоҳ бўлиб сарой нима билмадингиз
"Амирман" деб намозни тарк қилмадингиз
Ўлишда ҳам таҳоратсиз ўлмадингиз
Сиздек амир қани энди, эй Умар!
***
Оддийлигу камтаринлик хосдир сизга,
Одил подшоҳ деган нисбат мосдир сизга
Бугун жуда муҳтож бўлиб қолдик сизга
Сиздек амир қани энди, эй Умар!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →