Қанисиз, эй Умар (розияллоҳу анҳу)

Қанисиз, эй Умар (розияллоҳу анҳу)
Қанисиз, эй Умар (розияллоҳу анҳу)


Қанисиз, эй Умар (розияллоҳу анҳу)

Ҳаётимиз бўлиб кетди алғов -далғов
Бозорларда ҳалоллик йўқ, фақат алдов
Имом ҳақни гапиролмай турар соқов
Сиздек амир қани энди, эй Умар!
***
Дини учун, ҳалқи учун жонин берган
Ҳалол ишлаб ҳалолидан ризқин терганСизни кўрса Шайтон бошқа йўлдан юрган
Сиздек амир қани энди, эй Умар!
***
Амир бўлиб йиртиқ ямоқ либос кийган
Бу дунёнимас Охирати учун куйган
Золимликдан, ноҳақликдан ўзин тийган
Сиздек амир қани энди, эй Умар!
***
Адолатни тенг қўллаган ҳамма учун
Эл қийналса йиғладингиз бўлиб маҳзун
Камбағалга тунда туриб ташиган ун
Сиздек амир қани энди, эй Умар!
***
Рибохўрга, судхўрликга бериб барҳам
"Ҳалқ мулкику" дея хатто олмаган шам
Қўриқчисиз бозор кезган хотирижам
Сиздек амир қани энди, эй Умар!
***
Элни тўплаб қайтардингиз кўп маҳрдан
Оддий кампир гапингизни бўлди бирдан
Кампир ҳақ деб, хатоингиз олдингиз тан
Сиздек амир қани энди, эй Умар!
***
Подшоҳ бўлиб сарой нима билмадингиз
"Амирман" деб намозни тарк қилмадингиз
Ўлишда ҳам таҳоратсиз ўлмадингиз
Сиздек амир қани энди, эй Умар!
***
Оддийлигу камтаринлик хосдир сизга,
Одил подшоҳ деган нисбат мосдир сизга
Бугун жуда муҳтож бўлиб қолдик сизга
Сиздек амир қани энди, эй Умар!

🌱Ризқ Аллоҳдан...

Нақл қилишларича, Сулаймон алайҳис салом денгиз соҳилида ўтирган эдилар, тўсатдан буғдой донини кўтариб, денгиз томон ўрмалаётган чумолига кўзлари тушиб қолди......

Ҳижоб - бу иффат

Аллоҳ таъоло аёлнинг ҳижоб тутишини иффат рамзи деб. белгилади. Аллоҳ таъоло "Аҳзоб" сурасининг 59-оятининг давомида айтади: "...Мана шу уларнинг (чўри эмас, балки озод аёл эканликларини) танилиб, озорланмасликлари учун энг яқин воситадир"....

Ким нафсини ўлдирса, қалбини тирилтиради

Ким нафсини ўлдирса, қалбини тирилтиради... Ва бу қалбда тақво, хаё, иффат иймон гуллари гуллай бошлайди. Алҳамдулиллаҳ қалбимизни гулзор қилган мехрибон Аллоҳимга хамд бўлсин........

Росулуллоҳ (ﷺ) ҳақларида сиз билган ва билмаган маълумотлар

1. Росулуллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар. 2. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг Одам аълайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган. 3. Росулуллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган......

Аллоҳумма аъинни ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика

«Аллоҳумма аъинни ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика». Яъни «Аллоҳим, менга зикрингни, шукрингни ва ҳусни ибодатингни қилишга Ўзинг ёрдам бергин»...

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай бўлган эдилар

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирги сўзлари: "Намоз, намоз(га эхтиёт бўлингиз!) Қўл остингиздаги чўрилар ҳаққида Аллоҳдан қўрқингиз!", деган сўзлар бўлган эди......

Расулуллоҳ ва аҳли байт

Тоғалари: Абдуяғус ибн Ваҳб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра (Ислом даврига етиб келмаган)......

Дуо қачон ижобат бўлади?

Буюрганимдек амал қил, қайтарган нарсамдан тўхта, шунда сени ҳеч вафот этмайдиган тириклар жумласидан қиламан. Мен (абадий) тирикман, ҳеч қачон ўлмайман. Агар бирор нарсага «Бўл!» десам, у нарса (пайдо) бўлади......

🌱🌹Расулуллоҳ айтадилар:

1. Таҳоратли ҳолда ухлаган киши кундузи соим (рўзадор), кечаси қоим (намоз ўқиб чиққан) кабидир. Амр ибн Хорисдан (р.а)......

Сафарда такбир ва тасбиҳ айтиш

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Биз (тепаликка) кўтарилганимизда такбир (Аллоҳу акбар), тушаётганимизда тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтардик", дедилар....

Фикр қўшиш