🕌 Ислом

Менга озроқ панд насиҳат қилсангиз, илтимос

2.5К марта ўқилди
Менга озроқ панд насиҳат қилсангиз, илтимос
Ҳаёт ташвишларидан зериккан, сиқилган
бир киши имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳузурларига кириб:
- "Менга озроқ панд насиҳат
қилсангиз, илтимос", деди.
Шунда имом у кишига қарата:
- Агар Аллоҳ таоло ризқ масаласини Ўз
зиммасига олган бўлса, бунчалик қайғуриб, ўкиниш нечун!?
- Агар эҳсон-инфоқ ва йўқотилган
нарсаларнинг эвазига Аллоҳдан қайтиши нақд бўлса, бахиллик қилиш нечун!?
- Агар жаннат ҳақ бўлса, бу дунёдан
роҳат излаш нечун!?
- Агар жаҳаннам рост бўлса, гуноҳ
маъсият нечун!?
- Агар Мункар ва Накирнинг қабрда
сўроққа тутиши рост бўлса, кайфу-сафо қилиб юришинг нечун!?
- Агар дунё ўткинчи бўлса, хотиржамлик
нечун!?
- Агар ҳисоб-китоб аниқ бўлса, мол-дунё
жамлаш нечун!?
- Агар ҳар бир нарса тақдирда битилган
бўлса, қўрқув нечун!?, дея хитоб қилдилар...

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →