Нажоший ва Увайс Қаранийлар саҳобами ёки тобеинми?
Жавоб: Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ, аммо баъд:
Увайс Қараний (اويس القرني) раҳматуллоҳи алайҳи тобеинларнинг киборларидан, саййидларидан ва пешқадамларидан эканида барча уламолар иттифоқ қилишган!
Нажошийни айрим олимлар саҳобалар рўйхатига киритган бўлсалар, Заҳабий: «Нажоший бир тарафдан тобеин, бир тарафдан саҳобадир», деган [1].
Ибн Асир Жазарий: «Нажоший Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмаган ва у зот билан учрашмаган экан, уни саҳобалар орасида санамаслик тўғрироқ бўларди. Чунки уни саҳобалар орасида зикр қилишнинг маъноси йўқ. «Саҳоба» атамасини унга нисбатан ишлатиш учун барча шартлар топилмайди», деб хулоса қилади [2].
[1] «Сияру аъломин нубало», 1/428.
[2] «Усдул ғоба» (1/62), «Жомеъул усул фи аҳодийсир Расул» (12/956).
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!