🕌 Ислом

Аҳдга вафо қилинг

1.4К марта ўқилди
«Эй Одам фарзанди! Сизларга инъом қилган неъматимни эсланг ва Менга берган аҳдингизга вафо қилинг. Шунда Мен ҳам Ўз аҳдимга вафо қиламан. Мендангина қўрқинглар. Йўлбошловчисиз тўғри йўлга тушиб бўлмаганидек, жаннатга ҳам амалсиз йўл йўқдир. Шунингдек, мол машаққатсиз йиғилмайди. Худди шундай ибодатимга ҳам сабр қилсангизларгина, жаннатга кирасизлар. Аллоҳга нафл ибодатлар билан яқинлашинг. Менинг розилигимни ўзларингиз орангиздаги мисскинлар розилигидан изланг. Уламолар мажлиси орқали раҳматимга рағбатли бўлинг. Чунки раҳматим бир лаҳза ҳам улардан ажралмайди.

Аллоҳ таоло: «Эй Мусо! Айтаётганларимни эшит. Ҳаққи ростки, ким мискинга такаббурлик қилса, Қиёмат кунида уни (зарра ёки майда чумоли) суратида тирилтираман. Кимки мискинга тавозеъли бўлса, дунё ва охиратда у(нинг даражаси)ни кўтараман. Кимки мискинни обрўсизлантириш учун сирини ёйса, Қиёмат кунида уни сири пардаланмаган ҳолда тирилтираман. Кимки қашшоқни хорласа, бас, у Мени жангга чорлабди. Ким Менга иймон келтирса, дунё ва охиратда фаришталар у билан қўл бериб сўрашади», деди».

Қирқ ҳадиси қудсий.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Ислом

Охиратни унутманг

11-май, 20231.5К
Ислом

Шукр қил

15-май, 20231.4К
Ислом

Ҳаммага яхшилик қилинг

11-май, 20231.5К
Ислом

Осийликдан сақланинг

16-май, 20232.1К
Ислом

Офият - бебаҳо неъмат

16-май, 20232.1К