Дейман Туғилган кунингиз билан
Энг сўнггилар сафида бўлиб.
Сўзларимни гулдаста билиб,
Дейман Туғилган кунингиз билан!
Қувонаман жуда жудаям,
Қувончиздан қувонар олам.
Гарчи гуллар тутолмасам ҳам,
Дейман Туғилган кунингиз билан!
Бу шерни меҳримни парчаш дедим,
Ҳар бир мисрасини сизга атадим.
Табриклайман сизни азизим синглим,
Дейман Туғилган кунингиз билан!
Сизга тилаклари ҳали кўп бисёр,
Бахтингиз гулласин гўёки баҳор.
Кўнглизда қолмасин заррача ғубор,
Дейман Туғилган кунингиз билан!
Бу балки сиз учун катта совғамас,
Балки бу умуман совға ҳам эмас.
Биламан барибир бундан қувонас,
Дейман Туғилган кунингиз билан!
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!