🎵 Қўшиқ матнлари

Шаҳризода гуруҳи - Хорижда юрган аёл

3.1К марта ўқилди
Шаҳризода гуруҳи - Хорижда юрган аёл
Тирикчилик ниқоби,
Меҳнатга қочар тоби, (х2)
Қо`лда шайтон китоби,
О`з уйингга қайт халол,
Хорижда юрган аёл. (х2)
Дарди ҳаё, дарди пул,
Ит ҳидлаган атиргул,
Дарди ҳаё, дарди пул,
Ит ҳидламас атиргул,
О`з нафсига о`зи қул,
Эс-ҳушингни йиг`иб ол,
Хорижда юрган аёл. (х2)
Зуҳромисан, Зубайда,
Ор-номус қолди қайда? (х2)
Хитойдами Дубайда,
Умрингни қилма увол,
Ё`лин ё`қотган аёл. (х2)
То`марис, Бибихонинг,
Кумушлар – тоза қонинг. (х2)
Зулфиялар виждонинг,
Ёдингда ё`қ эҳтимол,
Ё`лин ё`қотган аёл.
Эҳ, ёдингда ё`қ эҳтимол,
Ё`лин ё`қотган аёл.
Илашибсан иллатга,
Дог`и тушар қимматга, (х2)
Нима дейсан миллатга? – {х2}
Жонингдан қиммат савол,
Хорижда юрган аёл. (х2)
О`збек аёл ибоси,
Етмас дунё тиллоси,
Со`зимиз индаллоси:
Юрт қаддини қилма дол,
Хорижда юрган аёл!
Ҳақ ё`лидан адашма,
Бойлик кетидан шошма. (х2)
Бандасан, ҳаддан ошма,
Охиратинг асраб қол,
Хорижда юрган аёл. (х2)
Эс-ҳушингни йиг`иб ол,
Хорижда юрган аёл.
О`з уйингга қайт халол,
Хорижда юрган аёл.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →