🎵 Қўшиқ матнлари

Исоқжон Жўрахонов - Жон қизим

11К марта ўқилди
Исоқжон Жўрахонов - Жон қизим
Ҳовлимизда ушбу кун то`йи талпон отамиз,
Яхшиларнинг о`г`лига қайнота бо`лган отамиз. (х2)
“Отадан о`г`ил қолар”, деб қизларини ранжитиб,
Қиз узатганда ко`зи ёшларга то`лган отамиз. (х2)

Хуш келибсан жон қизим, жонимга дармоним қизим,
Отасининг эркаси-ю, энди меҳмоним қизим,
Онасининг эркаси-ю, энди меҳмоним қизим.

Совчиларга “қудалар кутсин”, десам ҳеч ко`нмади,
“Онасининг хизматини қилсин”, десам ҳеч ко`нмади.
“Укаларин о`йнатиб юрсин”, – десам ҳеч ко`нмади,
“Ота-она меҳрига то`йсин”, – десам ҳеч ко`нмади.

Хуш келибсан жон қизим, жонимга дармоним қизим,
Дадасининг эркаси-ю, энди меҳмоним қизим,
Онасининг эркаси-ю, энди меҳмоним қизим.

Оталик пандим эшит: қилма хиёнат ҳеч қачон, {х2}
Энди сенга икки ота, икки она меҳрибон.
Қайнотангни “ота” деб, қайнонангни “онажон”,
Хизматин қилгин аларни рози айлаб ҳар қачон.

Хуш келибсан жон қизим, жонимга дармоним қизим,
Отасининг эркаси-ю, энди меҳмоним қизим.

Вақт етиб қилсам қазо, бошимда гирён йиг`лагай, {х2}
Ко`зларининг ёшлари абри найсон йиг`лагай.
Баъзи бир о`глонларим рост-ёлг`он йиг`лагай,
Қизгинамнинг ноласига еру-осмон йиг`лагай. {х2}

Хуш келибсан жон қизим, жонимга дармоним қизим,
Отасининг эркаси-ю, энди меҳмоним қизим,
Онасининг эркаси-ю, энди меҳмоним қизим.

Энди меҳмоним қизим… {х2}

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →