🎵 Қўшиқ матнлари

Сарвара - Она

1.3К марта ўқилди
Сарвара - Она
Катта давраларда куйладим ёниб,
Баҳорнинг йõлига чиқдим қувониб. (х2)
Яшадим шу элнинг меҳрига қониб,
Сизга вақт топмадим онажон,
Сизга вақт топмадим отажон.
Вақт топдим дõстларнинг хизмати учун,
Машҳур кишиларнинг суҳбати учун,
Аёлларнинг арзимас г`ийбати учун,
Сизга вақт топмадим онажон,
Сизга вақт топмадим отажон-эй,
Сизга вақт топмадим онажон.
Боламга кõйлаклар олдим ранг-баранг,
Õзимга қарашга вақт топдим аранг. (х2)
Демадим бир бориб онамни кõрай,
Демадим бир бориб отамни кõрай,
Сизга вақт топмадим онажон,
Сизга вақт топмадим отажон.
Ким деган одам бõлдим энди ман?
Бориб дардларингиз олиб турай ман,
Фарзандлигим ёлг`он {х3}
Инсонлигим ёлг`он,
Сизга вақт топмасам онажон,
Сизга вақт топмасам отажон.
Катта давраларда куйладим ёниб,
Баҳорнинг йõлига чиқдим қувониб.
Яшадим шу элнинг меҳрига қониб,
Сизга вақт топмадим онажон,
Сизга вақт топмадим отажон.
Сизга вақт топмадим онажон…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →