🎵 Қўшиқ матнлари

Шерали Жўраев - Муҳтож қилмагин

2.8К марта ўқилди
Шерали Жўраев - Муҳтож қилмагин
Фоний дунё, сендан тилагим шудир – {х2}
Мардингни номардга муҳтож қилмагин.
Хазинангдан бергил банданг ризқига,
Сен мардни номардга-ей муҳтож қилмагин. {х2}
Номард ко`пригидан о`лсам о`тмасман,
Карвон бо`лсам, маконига қо`нмасман,
Қо`лидан бир пиёла чойин ичмасман,
О`нг қо`лни чап қо`лга муҳтож қилмагин.
Эй Раҳийм, сенинг караминг зо`рдир,
Таъналик со`з негизи ханжар ҳам о`қдир.
Уканинг акага вафоси оздир,
Акани укага муҳтож қилмагин.
Мезбоннинг меҳмонга вафоси ко`пдир,
Меҳмонни мезбонга муҳтож қилмагин.
Шоир Мурод дерлар со`зни айтганни,
О`нта номард боқолмасмиш битта отани.
Битта ота боқар эмиш юзта болани,
Отани о`г`илга муҳтож қилмагин.
Битта ота боқар эмиш юзта болани,
Отани о`г`илга-ей муҳтож қилмагин.
Мардингни номардга муҳтож қилмагин,
Эркакни аёлга муҳтож қилмагин, вояй.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →