🎵 Қўшиқ матнлари

Шоҳжаҳон Жўраэв - Тазарру

1.8К марта ўқилди
Шоҳжаҳон Жўраэв - Тазарру
Кимдир меҳрга зор, бег`уссадир ким,
Кимдир нафс илкида банди-қо`г`ирчоқ.
Шохидан узилиб то`киларкан жим,
Ҳавода омонат титрайди япроқ, титрайди япроқ.
Туйг`улар уч кунлик, ёлг`он садоқат,
Сочилгай орзулар чун хазонрезги.
Дилларни дилларга қилолмай пайванд,
Тошюраклар ичра саргардон севги, саргардон севги.
Кимдир тирноққа зор, кимдир этар хор,
Фалак гирён-йиг`лаб, кузатар хазин.
Эҳ, шунча ҳасратни ортқилаб бедор,
Чарх уриб телбавор айланар замин. {х2}
Билмай оворамиз ким мард, ким хоин,
До`ст деб юрганимиз г`аним чиқар гоҳ.
Бахт кимгадир армон, кимгадир о`йин,
Ҳаёт кимга эрмак, кимга саждагоҳ.
Тилларда товланар товба-тазарру,
Хатолар тузоққа айланган чог`и.
Во ажаб, ойга ҳам солмишдир қутқу,
О`йламай босилган қадамлар дог`и, қадамлар дог`и.
Кимдир тирноққа зор, кимдир этар хор,
Фалак гирён-йиг`лаб, кузатар хазин.
Эҳ, шунча ҳасратни ортқилаб бедор,
Чарх уриб телбавор айланар замин. {х2}

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →