🎵 Қўшиқ матнлари

Камолиддин Раҳимов - Саломатлик керак

1.9К марта ўқилди
Камолиддин Раҳимов - Саломатлик керак
Яхши ниятли киши оламда чин инсон демак,
Яхши ният бо`лмаса, ё`қ унда инсоний юрак. (х2)
Истагим изҳор этай, одил гувоҳим бо`л фалак,
Эл учун, даврим учун қалбимда ко`п эзгу тилак:
Аввало тинчлик билан до`стлик, саломатлик керак. {х2}
Хизмат айлаб элни шод этмоқ ҳамиша ниятим,
Таъзимига янги ой мисли эгарман қоматим.
Фахр этардим элга ёқса арзимас бу санъатим,
Бир умрдирки дилимдан жой олиб бу бир тилак:
Аввало тинчлик билан до`стлик, саломатлик керак. {х2}
Лаҳза-лаҳза меҳрим ортар, меҳрибонимдир элим,
Ҳар бири жисмимда жон, руҳи-равонимдир элим.
Давлатим ҳам қудратим, ному нишонимдир элим,
Беҳисоб халқим учун қалбимда бу мангу тилак:
Аввало тинчлик билан до`стлик, саломатлик керак.
Ҳар бирин ко`рган сари ко`нглим очилгай бог`у-бог`,
Ко`злари тушса ко`зимга, дил аро ёнгай чарог`.
Ко`рмайин халқим дилида заррача армону дог`,
Фикриму зикрим доимо Чустий билан ушбу тилак:
Аввало тинчлик билан до`стлик, саломатлик керак. {х2}
Аввало тинчлик билан до`стлик, саломатлик керак.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →