🎵 Қўшиқ матнлари

Воҳид Абдулҳаким - Минг йил

3.2К марта ўқилди
Воҳид Абдулҳаким - Минг йил
Ҳайратдан тош қотган оқ қорлар гувоҳ,
Тоғларга тўш урган оқ қорлар гувоҳ,
Кечикиб келгувчи баҳорлар гувоҳ,
Келар йўлингизни пойладим минг йил.
Келар йўлингизни пойладим минг йил. (х2)
Шаҳризода айтсин эртакларида,
Атиргулга байтсиз куртакларида,
Муҳаббатнинг маъюс эртакларида
Келар йўлингизни пойладим минг йил.
Келар йўлингизни пойладим минг йил.
Муҳаббатнинг маъюс эртакларида
Келар йўлингизни пойладим минг йил.
Келар йўлингизни пойладим минг йил. (х2)
Гуллардан ковуш тўқиб оёқларингизга,
Райҳонлар ўстирай дудоқларингизга, (х2)
Шеърлар айтар бўлиб қулоқларизга,
Келар йўлингизни пойладим минг йил. {х2}
Шеърлар айтар бўлиб қулоқларизга,
Келар йўлингизни пойладим минг йил. {х2}
Ҳайратдан тош қотган оқ қорлар гувоҳ,
Тоғларга тўш урган оқ қорлар гувоҳ,
Кечикиб келгувчи баҳорлар гувоҳ,
Келар йўлингизни пойладим минг йил. {х4}

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →