🎵 Қўшиқ матнлари

Достон Убайдуллаев & Абдурашид Йўлдошев - Сингилларим

1 дақиқа 2.3К марта ўқилди
Достон Убайдуллаев & Абдурашид Йўлдошев - Сингилларим
[Достон Убайдуллаев]
Зор ко`нглимни обод қилган ко`нгилларим,
Ота уйда қушдай руҳи енгилларим,
О`зга уйга йиг`лаб кетар бо`лдингизму?
Худо берсин бахтингизни, сингилларим.

[Самандар Ҳамроқулов]
Қизи бор уй – карвонсарой, бозор экан,
Қизи борнинг савдолари бисёр экан,
Тайёрига келган янга айёр экан,
Ота уйда қушдай руҳи енгилларим,
Худо берсин бахтингизни, сингилларим.

[Г`айрат Усмонов]
Сиз эдингиз болаликдан ҳамроҳимиз,
Ҳар яхши-ю, ёмон кунда огоҳимиз.
Энди ойда бир учрашар нигоҳимиз,
Худо берсин бахтингизни, сингилларим.

[Шербек Шодиев]
Кузатар чог` сизни, ҳатто энг баг`ритош
Оталар ҳам бо`злаб қолар ко`зида ёш.
Сизга бо`лса ширин г`амлар бо`лсин ё`лдош,
Ота уйда қушдай руҳи енгилларим,
Худо берсин бахтингизни, сингилларим.

[Абдурашид Ё`лдошев]
Қиз чогингиз оқди го`ё анҳорларга,
Қучог`ингиз то`лди бугун ёр-ёрларга.
Оқ тонгларни о`ранг эндо оҳорларга,
Худо берсин бахтингизни, сингилларим.

[Жасурбек Мавлонов]
Совчи со`раб келгунча то қо`лингизни,
Ололмаймиз гулдан нозик ко`нглингизни.
Чақалоқлар обод қилсин уйингизни,
Худо берсин бахтингизни, сингилларим.

[Сардор Мамадалиев]
Тин олади ҳатто қуёш уфққа ботиб,
Сизчи тунни о`тказасиз алла айтиб.
Ҳар не бо`лса ко`з ёш билан келманг қайтиб,
Худо берсин бахтингизни, сингилларим.

Ҳар не бо`лса ко`з ёш билан келманг қайтиб,
Худо берсин бахтингизни, сингилларим.

[Сайфиддин Файзиев]
Қо`шбешиклар энди ёлг`из сирдошингиз,
Тошдан бо`лсин энди сабр, бардошингиз.
Маржон бо`либ то`килмасин ко`зёшингиз,
Ко`рай юксак тахтингизни сингилларим,
Худо берсин бахтингизни, сингилларим.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →