Шербек Шодиев - Оқибат

О`г`илнинг отага меҳри ё`қ, қаранг,
Аканинг укага қадри ё`қ, қаранг.
Қориндан талашиб тушган жигарлар
Онасин ё`қлашга вақти ё`қ, қаранг.
Сизларга не бо`лди, одамлар, бугун?
Орада оқибат ё`қолди нечун?
Бошингга қо`нганда давлат қуш, омад,
Атрофингда то`лар сохта до`ст, улфат.
О`ликми, тирикми, деб бир ё`қламас,
Елкангга озгина тушганда кулфат.
Наҳотки, сотарлар до`стин пул учун?
О`ртада оқибат ё`қолди нечун?
Жон қо`шнинг йилда бир олмаса хабар,
Яқинлар чет элда юрса дарбадар,
Жигаринг озгина яхшилик қилиб,
Саломни миннатдан бошласа агар.
Онага талпинган го`дакдек шогирд
Улуг` устозининг та`лимин олиб,
Сал о`тмай рақобат тишларин қайрар,
Устознинг бор илмин эгаллаб бо`либ.
Наҳотки, мол дунё одамдан устун?
Орада оқибат ё`қолди нечун?
Бу миллат меҳрдан қаддин ростлаган,
Ватаннинг юзига оёқ босмаган.
Сайёҳлар атайин ко`риб кетарди –
О`збек дарвозага занжир осмаган.
Оҳ қулфлар осилди, қалбда қо`рг`ошин,
Орада оқибат ё`қолди нечун?
Бир ифлос манманлик булг`абди ичин,
Адо этолмабди қасамин, бурчин.
Эй Аҳад, беш кунлик дунё о`ткинчи,
Яшамоқдан маъно недур, айтгинчи?
Ҳайвондек нафс қувса инсон боласи,
Виждон куйиб кетса, дилнинг таянчи.
Ҳеч ким бо`лолмайди дунёга устун,
Орада оқибат ё`қолди нечун?
Севган ошиқларда вафо қолмади,
Ёшлар муҳаббатнинг дарсин олмади,
Эркакмижоз аёлларнинг юзини
Аёлмижоз эркаклар ко`ролмади.
Сезолмадилар либосда ичин,
О`ртада оқибат ё`қолди нечун?
Аканинг укага қадри ё`қ, қаранг.
Қориндан талашиб тушган жигарлар
Онасин ё`қлашга вақти ё`қ, қаранг.
Сизларга не бо`лди, одамлар, бугун?
Орада оқибат ё`қолди нечун?
Бошингга қо`нганда давлат қуш, омад,
Атрофингда то`лар сохта до`ст, улфат.
О`ликми, тирикми, деб бир ё`қламас,
Елкангга озгина тушганда кулфат.
Наҳотки, сотарлар до`стин пул учун?
О`ртада оқибат ё`қолди нечун?
Жон қо`шнинг йилда бир олмаса хабар,
Яқинлар чет элда юрса дарбадар,
Жигаринг озгина яхшилик қилиб,
Саломни миннатдан бошласа агар.
Онага талпинган го`дакдек шогирд
Улуг` устозининг та`лимин олиб,
Сал о`тмай рақобат тишларин қайрар,
Устознинг бор илмин эгаллаб бо`либ.
Наҳотки, мол дунё одамдан устун?
Орада оқибат ё`қолди нечун?
Бу миллат меҳрдан қаддин ростлаган,
Ватаннинг юзига оёқ босмаган.
Сайёҳлар атайин ко`риб кетарди –
О`збек дарвозага занжир осмаган.
Оҳ қулфлар осилди, қалбда қо`рг`ошин,
Орада оқибат ё`қолди нечун?
Бир ифлос манманлик булг`абди ичин,
Адо этолмабди қасамин, бурчин.
Эй Аҳад, беш кунлик дунё о`ткинчи,
Яшамоқдан маъно недур, айтгинчи?
Ҳайвондек нафс қувса инсон боласи,
Виждон куйиб кетса, дилнинг таянчи.
Ҳеч ким бо`лолмайди дунёга устун,
Орада оқибат ё`қолди нечун?
Севган ошиқларда вафо қолмади,
Ёшлар муҳаббатнинг дарсин олмади,
Эркакмижоз аёлларнинг юзини
Аёлмижоз эркаклар ко`ролмади.
Сезолмадилар либосда ичин,
О`ртада оқибат ё`қолди нечун?
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!