🎵 Қўшиқ матнлари

Шоҳжаҳон Жўраев - Севмасанг севма

2.3К марта ўқилди
Шоҳжаҳон Жўраев - Севмасанг севма
Сог`инсам ҳар гал, кел десам агар,
Олгани хабар келмасанг келма. (х2)
Севсанг ёр мани, вафолар қани?
Жон каби мани севмасанг севма. (х2)

Қаноатимни, муҳаббатимни,
Садоқатимни севмасанг севма.
Синаб сабримни, ошиқ қалбимни,
Билмай қадримни севмасанг севма.

Севсанг ёр мани, вафолар қани?
Жон каби мани севмасанг севма.
Сог`инсам ҳар гал, кел десам агар,
Олгани хабар келмасанг келма.

Ёнар бу танам, баг`ритош санам,
Янгилаб ярам, келмасанг келма.
Озор айлама, етар, қийнама,
Яна ва яна келмасанг келма.

Севсанг ёр мани, вафолар қани?
Жон каби мани севмасанг севма. (х2)
Сог`инсам ҳар гал, кел десам агар,
Олгани хабар келмасанг келма.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →