🎵 Қўшиқ матнлари

Шохруз (Абадия) - Осмон

1.6К марта ўқилди
Шохруз (Абадия) - Осмон
Ҳар тунинг ўтар кундай,
Билмадим кимлар билан юрибсан.
Эй, сени унутмоқлик қанчалар
Қийин бўлди, билмайсан.

Эй, юрагим эзилади,
Бу кўнглим оғрийди сени кўрсам.
Кайфият бузилади,
Юрагим ўксинади сени кўрсам.

Ўзича осмон, намунча осмон,
Бунчалар осон, унутиш осон?
Тунлари арзон, севгиси арзон,
Ўзича осмон. (х2)

Бу кўнглинг тўлдими ёр,
Нега бунчалар ўзинг қийнайсан?
Эй, балки вафоли бўлиш
Жудаям қийин, дея ўйлайсан.

Вафога йироққинам,
Эздинг-а ман телбани ишқингда.
Эй, сўзлари донагинам,
Қолдирдинг ёлғонларинг ортида.

Ўзича осмон, намунча осмон,
Бунчалар осон, унутиш осон?
Тунлари арзон, севгиси арзон,
Ўзича осмон. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →