🎵 Қўшиқ матнлари

БотирБек - Бора-бора

1.6К марта ўқилди
БотирБек - Бора-бора
Кетдинг бир бор ҳолимни сўрамай,
Сени севган дилимга қарамай.
Кетдинг бир бор ҳолимни сўрамай,
Сени севган дилимга қарамай.

Соғинганингда мени излама,
Хазон бўлган севгимиз қийнама.
Ёлғонларинг сўзладинг саралаб,
Кетиб бўлдинг қалбимни яралаб.

Бора-бора юрагим
Талпинар сен томонга,
Яна-яна кўзларим
Термулар сен томонга. (х2)

Муҳаббатни қилдинг овора,
Айрилдик, қолмади бизда чора.
Узоқлашдим сендан тобора,
Азоб берма, юрак бўлди пора.

Соғинганингда мени излама,
Хазон бўлган севгимиз қийнама.
Ёлғонларинг сўзладинг саралаб,
Кетиб бўлдинг қалбимни яралаб.

Бора-бора юрагим
Талпинар сен томонга,
Яна-яна кўзларим
Термулар сен томонга. (х2+х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →