🎵 Қўшиқ матнлари

Ғуломжон Ёқубов - Додасининг қизлари

1.9К марта ўқилди
Ғуломжон Ёқубов - Додасининг қизлари
Меҳрим сезар кўзимдан,
Кулиб турар кўзлари. (х2)
Қолмагайдир изимдан,
Додасининг қизлари.

Ярашар қадамчаси,
Қора қош қаламчаси. (х2)
Дунёнинг одамчаси,
Додасининг қизлари. (х2)

Шўхликлари сойлигим,
Гуллардан чиройлигим. (х2)
Топган азиз бойлигим,
Додасининг қизлари. (х2)

Меҳрим сезар кўзимдан,
Кулиб турар кўзлари.
Қолмагайдир изимдан,
Додасининг қизлари. (х2)

Қувлашади бир бирин,
Қиёси йўқ ҳеч бирин. (х2)
Данагидан мағзи ширин,
Додасининг қизлари. (х2)

Ярашар қадамчаси,
Қора қош қаламчаси. (х2)
Дунёнинг одамчаси,
Додасининг қизлари. (х2)

Меҳрим сезар кўзимдан,
Кулиб турар кўзлари.
Қолмагайдир изимдан,
Додасининг қизлари. (х2)

Бахтим – уларнинг бори,
Улар ёшлик хумори. (х2)
Додасининг тумори –
Додасининг қизлари.

Меҳрим сезар кўзимдан,
Кулиб турар кўзлари.
Қолмагайдир изимдан,
Додасининг қизлари. (х2)

Додасининг қизлари…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →