Муниса Ризаева ва Дж Ямин - Армон

[Ямин Банд]
Сан кетасан узоқ, нега жоним узоқ?
Ман кутаман сани, манзил нега йироқ?
Кун ҳам ўзинг қора, тун ҳам ўзинг фироқ,
Хаёлимда ёлғиз ўзинг бўлдинг қийноқ.
Соғинчларим пайдо, пайдо юрагимда,
Бир сан борсан жоним, мани хаёлимда.
Азобларим билиб туриб кетаверар,
Қайтмайди ёнимга, мани унутаверар.
[Муниса Ризаева]
Ёмғир бўлиб йиғлар, йиғлар нега осмон?
Кўз ёшларим тўлар, бўлар дарё ҳамон.
Сен бўлмасанг ёрим, орзуларим армон,
Ёлғонларга тўлар, тўла армон дунё. (х2)
Сен кетасан узоқ, нега жоним узоқ?
Ман кутаман сани, кутаман сани,
Манзил нега йироқ?
[Ямин Банд]
Яна қанча излайман сани?
Унутиб бўлдингми, айт мани?
Ўша севги изҳорлар қани?
Танамда йўқ жоним мани.
Сан қолдинг армон бўлиб,
Юрагимда ёлғон бўлиб.
Кечалари сарсон бўлиб,
Паришон-у ҳайрон бўлиб.
[Муниса Ризаева]
Ёмғир бўлиб йиғлар, йиғлар нега осмон?
Кўз ёшларим тўлар, бўлар дарё ҳамон.
Сен бўлмасанг ёрим, орзуларим армон,
Ёлғонларга тўла, тўла армон дунё. (х2)
Сан кетасан узоқ, нега жоним узоқ?
Ман кутаман сани, манзил нега йироқ?
Кун ҳам ўзинг қора, тун ҳам ўзинг фироқ,
Хаёлимда ёлғиз ўзинг бўлдинг қийноқ.
Соғинчларим пайдо, пайдо юрагимда,
Бир сан борсан жоним, мани хаёлимда.
Азобларим билиб туриб кетаверар,
Қайтмайди ёнимга, мани унутаверар.
[Муниса Ризаева]
Ёмғир бўлиб йиғлар, йиғлар нега осмон?
Кўз ёшларим тўлар, бўлар дарё ҳамон.
Сен бўлмасанг ёрим, орзуларим армон,
Ёлғонларга тўлар, тўла армон дунё. (х2)
Сен кетасан узоқ, нега жоним узоқ?
Ман кутаман сани, кутаман сани,
Манзил нега йироқ?
[Ямин Банд]
Яна қанча излайман сани?
Унутиб бўлдингми, айт мани?
Ўша севги изҳорлар қани?
Танамда йўқ жоним мани.
Сан қолдинг армон бўлиб,
Юрагимда ёлғон бўлиб.
Кечалари сарсон бўлиб,
Паришон-у ҳайрон бўлиб.
[Муниса Ризаева]
Ёмғир бўлиб йиғлар, йиғлар нега осмон?
Кўз ёшларим тўлар, бўлар дарё ҳамон.
Сен бўлмасанг ёрим, орзуларим армон,
Ёлғонларга тўла, тўла армон дунё. (х2)
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!