🎵 Қўшиқ матнлари

Лола - Севгингни менга айт

2.1К марта ўқилди
Лола - Севгингни менга айт
Қалбингда тўла дард,
Нега бир сўз айтолмайсан?
Қийналар юрагинг, ёнар,
Севгинг ошкора этолмайсан.

Дардингни менга айт,
Туну-кун нелар ўйлайсан?
Ўйлама, уринма, сезаман,
Бунчалар ўзингни қийнайсан?

Оловсан, ёнасан,
Бунча беқарорсан?
Ҳаяжондамисан, айт?
Севгингни менга айт! {х2}

Ҳис этайин меҳрингни мен ҳар онда,
Ишонгин севгингга, бўлма гумонда.
Хаёлингда юрасан сен осмонда,
Айтгин, не сабаб азобланасан?

Мени мовий денгиз томон чорла,
Юрагингни юрагимга боғла.
Бир умр севгингла бахтли айла,
Боринг бағишла.

Оловсан, ёнасан,
Бунча беқарорсан?
Ҳаяжондамисан, айт?
Севгингни менга айт!
Севгингни менга айт! (х1+х1)

Севгингни менга айт! {х4}

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →