🎵 Қўшиқ матнлари

Муҳаммад Карим Соипов - Вой аламжон

5К марта ўқилди
Муҳаммад Карим Соипов - Вой аламжон
Ёт уйида “ёр-ёр” бо`лди, вой аламжон, жон алам,
Ёр о`згага ёр бо`лди, вой аламжон, жон алам.

Ёрга оҳим етмасму, видолашиб кетмасму, {х2}
Янгалар ҳушёр бо`лди, вой аламжон, жон алам. {х2}

Ваъда берган гул қолсин, ишонган булбул о`лсин,
Муҳаббат бозор бо`лди, вой аламжон, жон алам.

То`йга борганлар айтсин, ёрни ко`рганлар айтсин, {х2}
Кимга ким ко`п зор бо`лди, вой аламжон, жон алам. {х2}

Адо бо`лди Муг`анний, гадо бо`лди Муг`анний, {х2}
Суянганим тор бо`лди, вой аламжон, жон алам. {х2}

Қочгани ё`л ко`п эди, чо`ккани ко`л ко`п эди, {х2}
Айрилиқ шиор бо`лди, вой аламжон, жон алам. {х2}

Айрилиқ шиор бо`лди, вой аламжон, жон алам… {х2}

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →