🎵 Қўшиқ матнлари

Гулсанам Мамазоитова - Интизор Онам

1.6К марта ўқилди
Гулсанам Мамазоитова - Интизор Онам
Мендан олисларда, мендан узоқда,
Тонглардан йироқда, кундан йироқда, (х2)
Менингсиз ҳувиллаб қолган қишлоқда
Ё`лимга интизор менинг онам бор. {х2}

Онам-онам, Онам-онам, Онам бор,
Ё`лимга интизор менинг онам бор. (х2)

Дарё ко`нгли недан яралган экан,
Бунчалар теран-у, бунчалар улкан? (х2)
Хафа бо`лишни ҳам эплолмайдиган,
Содда ва беозор менинг онам бор. {х2}

Онам-онам, Онам-онам, Онам бор,
Ё`лимга интизор менинг онам бор. (х2)

Қанийди, шу бахтга ета олсайдим,
Шу катта синовдан о`та олсайдим, (х2)
Онам ко`нглини шод эта олсайдим,
Ё`лимга интизор менинг онам бор. {х2}

Балки тушларида мени ко`ргандир,
Келар деб, нонга сут излаб юргандир,
Ё`л бошида илҳақ кутиб тургандир,
Ё`лимга интизор менинг онам бор. {х2}

Онам-онам, Онам-онам, Онам бор,
Ё`лимга интизор менинг онам бор. (х2)

Ё`лимга интизор менинг онам бор…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Олим Ҳакимов - Муҳаббатим армоним

20-апрел, 20202.4К