🎵 Қўшиқ матнлари

Сардор Мамадалиев - Малаксан

2.8К марта ўқилди
Сардор Мамадалиев - Малаксан
Малаксан, ё башар, ё ҳург`улмонсан, билиб бо`лмас,
Бу лутфу, бу назокат бирла сендан айрилиб бо`лмас.
Тиконсиз гул, садафсиз дур, машшақатсиз ҳунар бо`лмас,
Риёзат чекмагунча-эй ёр васлига етиб бо`лмас.

Малаксан, ё башар, ё ҳург`улмонсан, билиб бо`лмас,
Бу лутфу, бу назокат бирла сендан айрилиб бо`лмас.

Ажаб бераҳм дилбарсан, ажаб шо`хи ситамгарсан,
Чарог`и ҳусни ро`йингдан-эй ко`нгилни ҳам узиб бо`лмас.
Юзини офтобини ко`риб, ҳайрон бо`либ қолдим,
Фалакка қо`л узатиб, то`лин ойни олиб бо`лмас.

Малаксан, ё башар, ё ҳург`улмонсан билиб бо`лмас
Бу лутфу, бу назокат бирла сендан айрилиб бо`лмас.

Юзинг мисли қизил гулдур, ко`нгил учун булбули шайдо,
Бу гулнинг ишқида булбул, чамандан айрилиб бо`лмас.
Кел эй Машраб, агар ошиқ бо`либсан, бо`лмаг`ил г`офил,
Бу г`афлат уйқусидан-эй, эй ёронлар, уйг`ониб бо`лмас.

Малаксан, ё башар, ё ҳург`улмонсан билиб бо`лмас
Бу лутфу, бу назокат бирла сендан айрилиб бо`лмас. (х2)

Малаксан, малаксан, малаксан…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →