🎵 Қўшиқ матнлари

Жасурбек Мавлонов ва Алишер Зокиров - Чин дўст

2К марта ўқилди
Жасурбек Мавлонов ва Алишер Зокиров - Чин дўст
[Жасурбек Мавлонов]
Оғир кунда ёнингда,
Қувончу-шодлигингда,
Ҳам бору ҳам йўғингда
Бир дўстинг бўлсин экан.

Келганда кулфат, бало,
Қўллагайдир доимо.
Шундай азиз, бебаҳо
Бир дўстинг бўлсин экан.

[Алишер Зокиров]
Оғир кунда ёнингда,
Қувончу-шодлигингда,
Ҳам бору ҳам йўғингда
Бир дўстинг бўлсин экан.

Келганда кулфат, бало,
Қўллагайдир доимо.
Шундай азиз, бебаҳо
Бир дўстинг бўлсин экан.

[Алишер Зокиров ва Жасурбек Мавлонов]
Бир дўстинг бўлсин экан,
Бир дўстинг бўлсин экан.
Молинггамас жонингга
Дўст бўлиб турсин экан.

Бир дўстинг бўлсин экан,
Чин дўстинг бўлсин экан.
Бойликкамас борингга
Дўст бўлиб турсин экан.

[Алишер Зокиров]
Сен томон бўлиб ҳар он,
Юз ўгирмай ҳеч қачон,
Кўксини қилиб қалқон,
Бир дўстинг бўлсин экан.

Олис кетсанг кутгувчи,
Сени деб қайғурувчи,
Дардингни тинглагувчи
Бир дўстинг бўлсин экан.

[Жасурбек Мавлонов]
Сен томон бўлиб ҳар он,
Юз ўгирмай ҳеч қачон,
Кўксини қилиб қалқон,
Бир дўстинг бўлсин экан.

Олис кетсанг кутгувчи,
Сени деб қайғурувчи,
Дардингни тинглагувчи
Бир дўстинг бўлсин экан.

[Алишер Зокиров ва Жасурбек Мавлонов]
Бир дўстинг бўлсин экан,
Чин дўстинг бўлсин экан.
Молинггамас жонингга
Дўст бўлиб турсин экан.

Бир дўстинг бўлсин экан,
Чин дўстинг бўлсин экан.
Бойликкамас борингга
Дўст бўлиб турсин экан.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →