Исокжон Журахонов - Жон кизим
Исокжон Журахонов - Жон кизим Текст песни
Ҳовлимизда ушбу кун тўйи талпон отамиз,
Яхшиларнинг ўғлига қайнота бўлган отамиз. (х2)
“Отадан ўғил қолар”, деб қизларини ранжитиб,
Қиз узатганда кўзи ёшларга тўлган отамиз. (х2)
Хуш келибсан жон қизим, жонимга дармоним қизим,
Отасининг эркаси-ю, энди меҳмоним қизим,
Совчиларга “қудалар куцин”, десам ҳеч кўнмади,
“Онасининг хизматини қилсин”, десам ҳеч кўнмади.
“Укаларин ўйнатиб юрсин”, – десам ҳеч кўнмади,
“Ота-она меҳрига тўйсин”, – десам ҳеч кўнмади.
Хуш келибсан жон қизим, жонимга дармоним қизим,
Дадасининг эркаси-ю, энди меҳмоним қизим,
Онасининг эркаси-ю, энди меҳмоним қизим.
Оталик пандим эшит: қилма хиёнат ҳеч қачон, {х2}
Энди сенга икки ота, икки она меҳрибон.
Қайнотангни “ота” деб, қайнонангни “онажон”,
Хизматин қилгин аларни рози айлаб ҳар қачон.
Хуш келибсан жон қизим, жонимга дармоним қизим,
Отасининг эркаси-ю, энди меҳмоним қизим.
Вақт етиб қилсам қазо, бошимда гирён йиғлагай, {х2}
Кўзларининг ёшлари абри найсон йиғлагай.
Баъзи бир ўглонларим рост-ёлғон йиғлагай,
Қизгинамнинг ноласига еру-осмон йиғлагай. {х2}
Хуш келибсан жон қизим, жонимга дармоним қизим,
Отасининг эркаси-ю, энди меҳмоним қизим,
Онасининг эркаси-ю, энди меҳмоним қизим.
Энди меҳмоним қизим… {х2}