💡 Қизиқарли маълумотлар

Музлатгичда сақлаш тавсия этилмайдиган 7 маҳсулот

2 дақиқа 2.5К марта ўқилди
Музлатгичда сақлаш тавсия этилмайдиган 7 маҳсулот
Маҳсулотлар бузилмаслиги учун уларни музлатгичга қўйиш керак деган фикрга одатланиб қолганмиз. Бироқ, бу фикр ҳар доим ҳам тўғри дея олмаймиз. Бизнинг кундалик истеъмолимиздаги баъзи маҳсулотларни музлатгичда сақлаш тавсия этилмайди. Уларнинг қайсилар эканлигига қизиқаётган бўлсангиз, мақоламизга диққатингизни қаратинг!
Нон
Совутгичда нон тезроқ эскиради. Бундан ташқари, у юқори намлик ва ёмон ҳаво айланишидан зарарланиши мумкин. Нонни музлатгичда сақлашдаги яна бир ёқимсиз нарса, у ноҳуш ҳид билан тўйиниб қолади. Ҳушбўй исли ноннинг ўрнига ёқимсиз хидли, совуқ нонни истеъмол қилиш бироз ғалати.Банан
Банан, бошқа тропик мевалар сингари иссиқликни яхши кўради, совуқда чирий бошлайди ва ўз таъмини йўқотади. Бундан ташқари,мазали банан пишган банан ҳисобланади. Совутгичда эса у пишмайди. Уларни хона ҳароратида осилган ҳолда сақлаш яхшидир.
Музлатгичда сақлаш тавсия этилмайдиган 7 маҳсулотПиёз
Биринчидан, пиёзни қоронғи жойда сақлаш керак,чунки ёруғлик таъсирида унинг таъми ўзгаради. Иккинчидан, уни картошка ёнида сақлаб бўлмайди- у тезда кўклаб кетади. Шундай қилиб пиёзни музлатгичда сақламаслигингиз керак. Бундан ташқари, музлатгичда сақланган пиёз харорат туфайли, у баҳор келди деб ўйлаб "униб чиқа бошлайди".
Музлатгичда сақлаш тавсия этилмайдиган 7 маҳсулотПомидор
Помидор совуқда бўлганида, у том маънода таъмини йўқотишни бошлайди. Совуқ муҳитда помидор таркибидаги бирикмалар ҳам йўқ бўлиб кетади. Помидор таркибидаги резавор мева таъми учун жавоб берадиган моддалар биринчи бўлиб "ўлади". Агар сиз помидорни бузмасдан сақлашни истасангиз, уларни тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимояланган жойга қўйиб, хона ҳароратида сақланг.
Музлатгичда сақлаш тавсия этилмайдиган 7 маҳсулотСаримсоқ пиёз
Агар сиз саримсоқни хона ҳароратида ва паст намликда сақлашга қарор қилсангиз, у камида 2-3 ой давомида сақланади. Агар сиз уни музлатгичда сақламоқчи бўлсангиз у 1 ой ичида ёмонлашади.
Музлатгичда сақлаш тавсия этилмайдиган 7 маҳсулотАвокадо
Авокадоларни хона ҳароратида сақлаш керак. Яхши пишган авокадоларни ҳатто нонга суртиб ейиш ҳам мумкин. Агар мева "музлатгичда"сақланса, уни совуқ уради.
Музлатгичда сақлаш тавсия этилмайдиган 7 маҳсулотҚаҳва
Қаҳва қадоғида безижга ёзилмаган: қуруқ ва салқин жойда сақланг. Айнан совуқ эмас, салқин жойда. Қаҳва қопқоғи тўлиқ ҳаво ўтказмаслиги керак, чунки у ҳидларни мукаммал даражада ўзлаштиради. Агар сиз қаҳвани музлатгичда очиқ холда қолдирсангиз, шу ерда сақлаган нарсаларнинг таъми билан ичимлик ичгандек бўласиз.
Музлатгичда сақлаш тавсия этилмайдиган 7 маҳсулот

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →