Ҳайвонлар ҳақида қизиқарли фактлар - эҳтимол сиз билмаган 36 энг ғаройиб маълумот

Сайёрамизнинг ҳайвонот олами синоатларга тўла, шу сабабли сизларни ҳайратлантириши мумкин бўлган ҳайвонлар ҳақида бир нечта қизиқарли фактлар билан таништириб ўтамиз.
ҲАЙВОНЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР
1. Филнинг тишлари 9 кг`гача тош босиши мумкин.
2. Делфинлар нафақат очиқ кўз билан ухлайди, балки уларда миянинг ярмигина “ухлайди”. Қолган қисми атрофдаги воқеалардан огоҳ бўлиб туради.
3. Ер сайёрасида оқ каркидонлардан атиги 3 нафар қолган. Ҳозирда уларнинг ҳар бири тинимсиз қўриқланади.

4. Жирафаларда овоз бойламлари мавжуд эмас, шу сабабли улар “гапира” олишмайди.
5. Тимсоҳлар тилини чиқара олмайди.
6. Бу энг ноодатий капалаклардан бири. Унинг ноодатийлиги шаффоф қанотлари мавжудлигида.

7. Туяқушнинг кўзи унинг мияси ўлчамидан каттароқ.
8. Бўрилар бир ейишда 20 кг`дан ортиқ гўшт истеъмол қилишлари мумкин.
9. Тошбалиқ – энг захарли балиқ ҳисобланади.

10. Бургут 250 км/соат`дан ортиқ тезликда уча олишга қодир.
11. Янги туғилган филнинг боласи 100 кг`гача вазнга эга бўлиши мумкин.
12. Тилининг ранги пушти бўлмаган ягона ит зоти – Чау-чау ҳисобланади.

13. Ҳиндистонда 50 миллиондан ортиқ маймунлар мавжуд.
14. Амазонка дарёсида ноёб бўлган пушти делфинлар ҳаёт кечиришади.

15. Туя икки ҳафтагача сувсиз юриши мумкин.
22. Вампйротеутҳис инферналис – сайёранинг энг сирли деб топилган мавжудоти. У уммоннинг энг чуқур жойларида ҳаёт кечиради ва олимлар уни фақатгина бир неча маротаба учратишган.

16. Асалари бутун умри давомида чой қошиқнинг 1 / 12 қисмичалик асал ишлаб чиқара олади.
17. Товуқ йилига ўртача 190 та тухум қўяди.
18. Чумолилар ҳеч қачон ухламайди. Бунинг ўрнига улар кунига икки марта 8 дақиқадан “дам олишади”. Чумолилар маликаси эса кунига 90 дақиқа дам олади.

19. Қуруқликда яшовчи тошбақалардан фарқли ўлароқ, денгиз тошбақалари бошини косаси ичига торта олмайди.
20. Аттацус Атлас – энг йирик капалак. Унинг қанотлари узунлиги ёйилганда 30 сантиметрга етади.

21. Мушукларнинг ҳар бир қулоғида 32 та мушак мавжуд.
22. Медуза ҳатто ўлганидан кейин ҳам “чақиб” олиши мумкин.
23. Кабутарларнинг ажабтовур тури мавжуд, улар мовий рангда.

24. Буқаламунлар (хамелеонлар) кўзларини турли йўналишларда ҳаракатлантира олишади.
25. Бўрсиқлар ўз инларини авлодларига мерос қилиб қолдиради.

26. Бегемотлар болалари ерга қаттиқ қулаб тушмаслиги учун сув остида туғишади.
27. Денгиз мушуклари нафасларини 2 соатгача ушлаб тура олишади.
28. Кўк кит тилининг вазни ўртача филнинг вазни билан тенг.

29. Ўрта статистик типратиканнинг игналари сони 10 мингга етади.

30. Қўйлар инсоннинг юзини эслаб қолиш қобилиятига эга.

31. Ер юзидаги умуман касал бўлмайдиган тирик мавжудотлардан бири – акулалар.

32. Хитойда пандаларни ўлдириш ўлим жазосига тортилишга сабаб бўла олади.

33. Омарларнинг қони мовий тусга эга.

34. Олмахонлар – энг яхши боғбонлардир. Улар ернинг айнан қаерига егулик кўмганини унутганлиги боис ҳар йили минглаб янги дарахтлар униб чиқади.
35. Дунёдаги энг митти балиқнинг номи Паэдоцйприс прогенетица бўлиб, унинг ўлчами атиги 8 мм`ни ташкил этади.

36. Медуза нутрикула – сайёрамиздаги ягона умри боқий тирик мавжудот. Улар фақат ташқи омил таъсири оқибатида нобуд бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!