Рўмол ўраш усуллари - замонавий ва машҳур услублар, фото ва видео

Рўмол ўрашнинг кўплаб усуллари мавжуд. Уларнинг ҳар бири муайян тоифадаги аёллар учун мос келади. Сочлари ёпиқ бўлган хотин-қизлар сирли, одобли кўринади, ўзига ортиқча эътибор тортмайди. Қуйида энг чиройли ва машҳур услублар ҳақида.
РЎМОЛ ТАНЛАШ
Умуман олганда, ўраш учун нафақат рўмол, балки шол, бандана, палантин, косинка ҳам мос келади. Сифатли қалинроқ рўмол ёки шарфни эса бўйинга ҳам, бошга ҳам ўраш мумкин.
Табиийки, ҳар қандай аксессуар қишки ёки ёзги бўлиши мумкин. Бу матонинг қалинлиги, тузилиши, зичлигига ва ҳатто рангига боғлиқ. Мисол учун, одатда ёзги рўмоллар оч рангда бўлади, улар иссиқликни ютмайди ва бошни салқинликда сақлайди. Ранг танлашда у нафақат фаслга, балки аёлнинг тери рангига, кийими ва бошқа аксессуарларига мос келиши керак.
Рўмол ўраш об-ҳаво шароитларидан ҳимоя қилиш, декоратив рол бажариш, маънавий ва диний маънога эга бўлиш ёки модага риоя қилиш мақсадларида керак бўлиши мумкин. Қуйида ҳар бири ҳақида батафсил.
ОДДИЙ УСУЛ
Табиийки, рўмолни диагоналига букиб, пешонанинг тепа томонидан ташлаб, ияк остига олиб келиб тугиш ёки шунчаки ёйиқ қолдириш, битта бурчагини эса ортга ташлаб қўйиш энг осон услублардан бири. Бироқ шу каби бошқа оддий усуллар ҳам йўқ эмас.
Масалан, қуйидагича бандана услубида ўраш ҳам мумкин:

Бундан ташқари, рўмолни диагоналига бўлиб, бир бурчагини ортга ташлаб қўйиш, икки учини эса сочларга ўрамаган ҳолда сочлар остидан олиб ўтиб, тугиб қўйиш мумкин.
Қуйидаги усулда эса қишки палантинни ҳам, жунли шолни ҳам, дока рўмолни ҳам ўраш мумкин:

ГОЛЛИВУД УСЛУБИ
Бундай услуб учун рўмол етарлича катта бўлиши талаб этилади. Услубнинг голливудча деб аталиши сабаби — кўплаб актрисалар ва юлдузлар айнан шу тарзда рўмол ўрашларида. У сочларни ҳимойлашга ёрдам беради. Каттароқ кўзойнаклар билан эса ташқи кўринишни ўзгартиади, жозибали ва сирли образ яратади.
Голливудча услубда ўраш учун рўмол диагонали бўйлаб букилади ва ҳосил бўлган учбурчакнинг ёпиқ томони пешона юқорисидан ташланади (пешона чизиғигача келтирилмайди). Эркин қолган учлари билан бўйин бир марта ўралиб, орқа тарафда (баъзан эса ияк остида) тугиб қўйилади (қуйидаги тасвирдаги каби).

Рўмол боғлашни осонлаштириш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш мумкин:
Силжиб кетишни олдини олиш учун сочлар ва рўмолга бироз соч учун лак сепиш кифой;
Иккита ойнадан фойдаланинг — олд томондаги катта ойна рўмолни бошга боғлашни кўриш учун бўлса, орқа томондан кичикроғи унинг учларини чиройли тарзда тугиш учун;
Рўмолни сочларга ҳам бир марта ўраб олиш ноёб имидж яратади;
Рўмол жойида мустаҳкам туриши учун «невидимка»лардан фойдаланиш;
Қуёш нурларидан ҳимойловчи шарфча ёки банданани соч учун резина ёрдамида қотириш мумкин;
Қиш ойларида рўмол шамолда ўйнамаслиги учун муайян бир услубда ўралиши жоиз.
САЛЛА УСЛУБИ
Куз ва қиш фаслларида бошни иссиқда сақлаш учун салла усулида рўмол ўраш мумкин. Бу аёлни об-ҳаво бузилиши, ёғингарчиликдан ҳимоялайди, соч турмагини сақлаб қолади ва индивидуалликка ургу беради. Салла ўраш учун узун ва кен рўмол керак, лекин айни пайтда у жуда қалин бўлмаслиги зарур. Идеал вариант — палантин. Қуйида классик усулнинг тасвири келтирилган.

Бошқа вариантлар — рўмол етарлича узун бўлса, унинг эркин учлари пешонага келиб туташганда, уларни чиройли гул шаклида қилиб тугиш мумкин. Бундан ташқари, улар нафақат пешонада, балки бошнинг ён ёки орқа томонларида туташтирилиши ҳам чиройли кўринади.

ҚИШКИ ВАРИАНТ
Совуқ об-ҳавода қалинроқ рўмол диагонал қилиб букилиб, бошга енгил қилиб ўралади, бироқ эркин учлари иякда тугилиши шарт эмас. Тугунни пастроқда, ўмров суяги соҳасида тугиш мумкин. Бундан ташқари, қиш ойларида шоллар, палантин ва павлопосад услуби кенг ишлатилади.

Палатин ҳар қандай палто учун мос келади — кўпинча бундай рўмоллар аёлнинг кўзлари ва кийимига урғу беради. Палто билан голливудча услубда ўралган рўмол кийиш ҳам мумкин.
Лекин мўйнали кийимлар, масалан шубага келганда, ёрқин павлопосадча шол ёки аксинча, текис рангли рўмол танлаш яхши. Агар танлов бош кийими ёки палантин ўртасида бўладиган бўлса, албатта, палантинни танлаш афзал. Чунки бугунги кунда мўйнали кийимлар билан бош кийим кийиш урфда эмас.

Павлопосадча услубда ўраш учун рўмол учбурчак қилиб қатланади ва бошга ташланади (юқоридаги расмдаги каби). Агар сочлар узун бўлса, унда бир неча толасини рўмол остидан чиқариб олиш мумкин, агар калта бўлса, рўмол остига яширган яхши.
МУСЛИМАЛАР УЧУН
Бошга рўмол ўраш масаласида ҳеч ким муслима аёллардан ўзиб кета олмайди. Улар бунинг сир-асрорларини ёшликданоқ ўрганишади ва у силжиб кетмаслиги учун кўплаб сир-асрорларни билишади.

Қуйидаги видеода рўмолни исломий одатларга мос келадиган қилиб, хусусан хижоб боғлаш ҳақида сўз юритилади:

Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!