Қуёшдан шам афзал, шамда вафо бор

Қуёшдан шам афзал, шамда вафо бор,
Ўз танин ёқса-да кулбам ёритгай.
Қуёшни севаман, нур бисёр ва лек -
Барчага кулиши кўнглим оғритгай.
Шамда фидолик бор, ўз жонин ёқиб
Туннинг зулматини ойдек ёритгай...
Ул Қуёш барчага кулади боқиб,
Шам йиғлаб дардимни дилдан аритгай.
Шаҳамнинг кўз ёши беҳуда эмас,
Офтобнинг тобига етмайди қулоч.
Қуёшни севаман, аммо ушбу кун
Кўнглимда бир шамга бордир эҳтиёж.....
Ўз танин ёқса-да кулбам ёритгай.
Қуёшни севаман, нур бисёр ва лек -
Барчага кулиши кўнглим оғритгай.
Шамда фидолик бор, ўз жонин ёқиб
Туннинг зулматини ойдек ёритгай...
Ул Қуёш барчага кулади боқиб,
Шам йиғлаб дардимни дилдан аритгай.
Шаҳамнинг кўз ёши беҳуда эмас,
Офтобнинг тобига етмайди қулоч.
Қуёшни севаман, аммо ушбу кун
Кўнглимда бир шамга бордир эҳтиёж.....
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!