Хайрли тун жоним
Хаёл кемасида олиб кетай юр,
Бахтнинг оғушида юм кўзларингни,
Хайрли тун жоним, ширин тушлар кўр.
Мен учун ҳаммадан керагим ўзинг,
Жонимни даволар ҳар битта сўзинг,
Ҳатто ухлаганда чиройли кўзинг,
Хайрли тун жоним, ширин тушлар кўр.
Менинг гулёшлигим бўлсин деб обод,
Сени жоним менга учратди ҳаёт,
Ҳатто уйқунгда ҳам мени ўйлаб ёт,
Хайрли тун жоним, ширин тушлар кўр.
Ором ол, энг гўзал туйғулар билан,
Хайрлашгин жоним қайғулар билан,
Уйғонгин энг ширин орзулар билан,
Хайрли тун жоним, ширин тушлар кўр.
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!