💡 Қизиқарли маълумотлар

Чжан-Сян ҳақида маълумотлар

4 дақиқа 4.5К марта ўқилди
Чжан-Сян ҳақида маълумотлар
Чжан-Сян (? - милоддан аввалги 103-йил)
Қадим замонлардан буён Шарқ ва Г`арбни, хусусан, Хитой ва Европани о`заро бог`лаб келган, ушбу ё`налишдаги савдо карвонлари учун муҳим аҳамиятга эга бо`лган «Буюк ипак ё`ли» ҳақида ко`п эшитганмиз. Аммо мазкур савдо ё`лидан қайси вақтдан буён фаол фойдалана бошланганлиги то`г`рисидаги маълумотлар ко`пчиликни қизиқтирса керак.

Манбаларга ко`ра, «Буюк ипак ё`ли»нинг очилишида милоддан аввалги ИИ асрда яшаган хитойлик дипломат ва сайёҳ Чжан Сяннинг хизматлари катта. Айнан, шу хитой дипломат биринчи бо`либ Тян-Шан тог`лари оша Хитойдан О`рта Осиёга саёҳат қилган. Чжан Сян­нинг босиб о`тган ё`лидан Европа ва Хитой о`ртасида қатнайдиган савдо карвонлари кенг фойдалана бошлаган. Маълумки, Хитой қадим замонлардан четга ко`плаб миқдорда ипак чиқарган ва шунинг учун ҳам кейинчалик бу ё`л «Буюк ипак ё`ли» номини олган.

Чжан Сяннинг туг`илган йили аниқ эмас, аммо манбалардан бизга унинг милоддан аввалги 103-йилда вафот этгани маълум. Ми­лоддан аввалги 138-йилда Чжан Сян хитой императори У Дининг топширигига биноан, муҳим дипломатик миссияни амалга ошириш мақсадида Пекиндан О`рта Осиёга саёҳат қилган. Ушбу саёҳати натижасида сайёҳ биринчи бо`либ О`рта Осиё, Помир ва Тян-Шан тог`лари, Амударё ва Сирдарё, Лобнор ко`лига қуйилувчи Торим дарёлари ҳақидаги маълумотларни Хитойга олиб келган. Тарихчилар беда, узум, анор, бодринг, ёнг`оқ ва бошқа бир қатор маданий о`симликларнинг Хитой ҳудудига кириб келишини ҳам Чжан Сян номи билан бог`лайдилар.

Чжан Сяннинг милоддан аввалги 138-йилгача бо`лган фаолияти то`г`рисида маълумотлар жуда кам. Баъзи манбаларга ко`ра, у Хитой императори саройида дипломатии лавозимни эгаллаган. О`ша пайтларда шимолий чегаралари «Буюк Хитой девори»дан о`тган Хитой бирмунча тез ривожланиб, кучайиб бораётган эди. Тарихчиларнинг ёзишича, Чжан Сяннинг саёҳатига қадар хитойликлар Гоби чо`ли, Тибет ва Мо`г`илистон о`ртасидаги Сайдам ботиг`идан г`арбга ва шимолга деярли боришмаган ва бу ҳудудларни деярли билишмаган.

О`ша вақтларда табиий то`сиқлар – чо`ллар, баланд тог` тизмалари ва кенг даштларда ко`чиб юрувчи хуннлар қабиласи Хитойнинг О`рта Осиёдаги о`троқ халқлар билан алоқа о`рнатишига ҳалакит қилар эди. Шунинг учун ҳам хуннларга тегишли ерлардан г`арбда яшайдиган ва Хитойга иттифоқчи бо`лиши мумкин бо`лган катта юэчжилар (кушонлар)ни қидириб топиш мақсадида Чжан Сян элчи сифатида О`рта Осиёга юборилган. Ҳозирги Ланчжоу шаҳридан ё`лга чиққан элчилар хуннлар ҳудудида хибсга олиниб, 10 йил асирликда сақланган.

Милоддан аввалги 128-йилда хуннлар қо`лидан қочишга муяссар бо`лгач, Чжан Сян Марказий Тян-Шан тог`лари довонларитсан ошиб, Жехай («Музламайдиган ко`л», ҳозирги Иссиқко`л) ко`лининг жанубий қирг`оқларидаги усун қабиласи ерларига етиб келди. Бу ерда Чжан Сянга юэчжиларнинг жануби-г`арбга, ҳозирги О`збекистан ҳудудидаги Фарг`она водийсига ко`чиб жойлашганлиги маълум бо`лган. Аммо хитой элчиси юэчжиларни Фарг`онадан ҳам тополмади, чунки улар янада узоқроққа - Амударё ва Сирдарёнинг о`рта оқимидаги Бақтрия ва Суг`диёнага ко`чиб кетишган эди.

Ниҳоят, юэчжилар жойлашган ерни топгач, бу ерда бир йил яшаган Чжан Сян милоддан аввалги 127-йилнинг охирида яна Хитой томон ё`л олди. У Помир тог`ларини шимол томондан айланиб о`тиб, Олой водийси ва Торим дарёсининг бош ирмог`и бо`лган Юқори Ёркенд дарёси орқали Торимнинг о`нг ирмог`и Хутан дарёси водийсига етиб келган. Такла-Макон чо`лининг жанубий чеккалари орқали бир воҳадан иккинчи воҳага о`таётиб, сайёҳ оқмас ва ко`чиб юрувчи Лобнор ко`ли жойлашган пасттекисликка дуч келади.

Чжан Сяннинг саёҳати Лобнор ко`лидан Олтинтог`нинг шимолий ёнбаг`ирлари бо`йлаб давом этган ва бу ерда сайёҳ яна хуннлар ко`лига тушиб, бир йил вақтини асирликда о`тказишга мажбур бо`лган. Бу сафар ҳам қочишга муваффақ бо`лган сайёҳ милоддан аввалги 125-йилда биттагина ҳамроҳи билан Хитойга қайтиб келди. Тахминий ҳисоб-китобларга ко`ра, Чжан Сян ушбу ун уч йиллик саёҳати давомида 25 минг ли (14,2 минг километрдан ортиқ) масофани босиб о`тган.

Хитойга қайтгач, Чжан Сян о`з саёҳати ҳақида батафсил ҳисобот тайёрлаган. Ҳисобот хитойлик тарихчи Сима Сян томонидан қог`озга туширилиб, о`ша пайтдаги Хитой ва бошқа ҳудудларда О`рта Осиё ҳақидаги географик билимларнинг тарқалишига муҳим рол о`йнаган.

Чжан Сян хитойликларга биринчи бо`либ Каспий (Шимолий) ва Орол (Г`арбий) денгизларининг мавжудлиги ҳақиқа хабар берган ва О`рта Осиёдаги асосий дарёларнинг қайси томонга қараб оқиши ва қаерга қуйилишини то`г`ри аниқлаган. Мазкур ҳисоботда Осиё қит`асининг Форс ко`рфази ҳамда О`ртаер денгизигача бо`лган г`арбий худудлари ва олдин хитой адабиётларида тилга олинмаган Ҳиндистон то`г`рисидаги баъзи маълумотлар мавжуд.

Чжан Сян Ҳиндистонга Бирма (ҳозирги Мянма) ва Ассом (ҳозирда Ҳиндистоннинг алоҳида штати) ҳамда Осиёнинг жануби-шарқидаги денгизлар орқали борган. Сайёҳ босиб о`тган мазкур ё`налиш Хитойни Ганга водийси билан бог`лайдиган асосий ё`лга айланган. У орқали милоддан аввалги ИИ ва И асрлар бо`саг`асида Хитойдан О`рта ва Г`арбий Осиё мамлакатларига борувчи дунё аҳамиятига эга бо`лган савдо ё`ли - «Буюк ипак ё`ли»нинг жанубий тармог`и о`тган.

Милоддан аввалги 118 ва 115-йиллар о`ртасида Чжан Сян Тян-Шан тог`лари орқали О`рта Осиёга иккинчи саёҳатини муваффақиятли амалга оширди. Бу ҳақда хитойлик тарихчи Сима Сян «ушбу саёҳат натижасида Хитой о`зидан шимоли-г`арбда жойлашган мамлакатлар билан алоқа ё`лларини очди», деб ёзган этди.

Чжан Сяннинг саёҳатлари то`г`рисидаги ҳисоботлари Шарқ ва Г`арб мамлакатлари о`ртасида сиёсий ва савсо-иқтисодий алоқаларнинг Австралияни, Шимо­лий Американинг г`арбий қирг`оқларини, Тинч, Ҳинд ва Атлантика океанларини тадқиқ этган ва харитага туширган. Картографияга кучайишида катта рол о`йнаган «Буюк ипак ё`ли»нинг дунё аҳамиятига молик савдо ё`лига айланишида муҳим о`рин тутган. Шунинг учун ҳам мутахассислар хитойлик сайёҳнинг сафар ҳисоботини аҳамияти жиҳатдан Христофор Колумбнинг испан қироли хазинабони Луис де Сантахелга «Янги дунё», яъни Американинг очилиши ҳақида ё`ллаган мактубига қиёслашади.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →