🕌 Ислом

Сафарга чиқишни ният қилиб, уловга минганда айтиладиган дуо

1 дақиқа 14.7К марта ўқилди
Сафарга чиқишни ният қилиб, уловга минганда айтиладиган дуо
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқадиган бўлсалар, уловларига ўрнашиб олганларидан кейин уч марта такбир айтар, сўнгра

«سبْحانَ الذي سخَّرَ لَنَا هذا وما كنَّا له مُقرنينَ، وَإِنَّا إِلى ربِّنَا لمُنقَلِبُونَ . اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ في سَفَرِنَا هذا البرَّ والتَّقوى ، ومِنَ العَمَلِ ما تَرْضى . اللَّهُمَّ هَوِّنْ علَيْنا سفَرَنَا هذا وَاطْوِ عنَّا بُعْدَهُ ، اللَّهُمَّ أَنتَ الصَّاحِبُ في السَّفَرِ ، وَالخَلِيفَةُ في الأهْلِ. اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وعْثَاءِ السَّفَرِ ، وكآبةِ المنظَرِ ، وَسُوءِ المنْقلَبِ في المالِ والأهلِ وَالوَلدِ»

«Субҳаналлазий саххоро ланаа ҳазаа ва маа куннаа лаҳу муқринийн ва иннаа илаа роббинаа ламунқолибуун. Аллоҳумма иннаа насъалука фий сафаринаа ҳазаа ал-бирро ваттақваа ва минал ’амали маа тарзо, Аллоҳумма ҳаввин ’алайнаа сафаронаа ҳазаа ватви ’аннаа буъдаҳ, Аллоҳумма антас- соҳибу фиссафари валхолийфату фил аҳли. Аллоҳумма инний аъуузу бика мин ваъсаи сафари ва каабатил манзори ва сууъил мунқолаби фил маали вал аҳли вал валад», деб айтардилар.

Маъноси: «Бизларга бу (кема ёки от- улов)ни бўйсундириб қўйган Зот (яъни, Аллоҳ барча айбу нуқсондан) покдир. Биз ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак- шубҳасиз, бизлар (барчамиз) Раббимизга
қайтгувчидирмиз. Аллоҳим, Сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони ҳамда Сен рози бўладиган амални сўраймиз. Аллоҳим, бу сафаримизни бизга енгил қилиб, узоқлигини яқин қилгин. Аллоҳим, сафардаги йўлдош ҳам, хонадонда қолувчи ўринбосар ҳам Узингдирсан. Аллоҳим, мен Сендан сафар машаққатларидан, маҳзунлик манзараси ва молу-мулк, оилага ва фарзандларга етадиган зиён- заҳматдан паноҳ беришингни сўрайман»
(Муслим ривояти.)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →