🎵 Қўшиқ матнлари

Девонаи Машраб - Жанонлар

1.3К марта ўқилди
Девонаи Машраб - Жанонлар
Мен осмонда ой эдим
Давлати мўл бой эдим
Атрофимда шу қадар
Тўлиб кетди жанонлар

Ичдиларку қонимни
Едиларку жонимни
Абгор қилиб ҳолимни
Кулиб кетди жанонлар

Кўзладилар пойимни
Булғадилар сойимни
Кўнгил деган жойимни
Тилиб кетди жанонлар

Ҳаромга яқин юриб
Яшардим ўйнаб кулиб
Содда кўнглимни кўриб
Юриб кетди жанонлар

Ишонганим ёлғон экан
Бошқалардан қолғон экан нега билмадим нега
Севги деган арзон экан
Ҳаридорлар сарсон экан нега билмадим нега (2х)

Оёқ қилиб қадримни ҳам ошириб дардимни
Омадимни баҳтимни илиб кетди жанонлар
Боғлаб икки қўлимни адаштириб йўлимни
Бор давлатим пулимни олиб кетди жанонлар

Кўзладилар пойимни
Булғадилар сойимни
Кўнгил деган жойимни
Тилиб кетди жанонлар

Қолмади сабрим кучи
Уриб бўйнимга қамчи
Сароб каби алдамчи
Келиб кетди жанонлар

Ишонганим ёлғон экан
Бошқалардан қолғон экан нега билмадим нега
Севги деган арзон экан
Ҳаридорлар сарсон экан нега билмадим нега (2х)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →