Бевафо ёр
Орзуларим юрагимда йиғламоқда,
Армонларим қаҳ-қаҳ отиб қувнамоқда,
Сени қўмсаб яна мени қийнамоқда,
Келмаяпти, бевафо ёр келмаяпти.
Не қиларим билмай қолдим сенсиз мен ҳам,
Юрагимда доғлар қолди кетдинг сен ҳам,
Нима қилай оҳлар қолди кетдинг недан,
Келмаяпти, бевафо ёр келмаяпти.
Дунёлардан кетгим келди сендан безиб,
Нега мени қийнаяпсан бунча эзиб,
Бу оламдан кетаман мен сени севиб,
Келмаяпти, бевафо ёр келмаяпти.
Севги ўзи ёлғон экан энди билдим,
Юрагимда армон экан бағрим тилдим,
Бевафо ёр севмаганинг кейин билдим,
Келмаяпти, бевафо ёр келмаяпти.
Армонларим қаҳ-қаҳ отиб қувнамоқда,
Сени қўмсаб яна мени қийнамоқда,
Келмаяпти, бевафо ёр келмаяпти.
Не қиларим билмай қолдим сенсиз мен ҳам,
Юрагимда доғлар қолди кетдинг сен ҳам,
Нима қилай оҳлар қолди кетдинг недан,
Келмаяпти, бевафо ёр келмаяпти.
Дунёлардан кетгим келди сендан безиб,
Нега мени қийнаяпсан бунча эзиб,
Бу оламдан кетаман мен сени севиб,
Келмаяпти, бевафо ёр келмаяпти.
Севги ўзи ёлғон экан энди билдим,
Юрагимда армон экан бағрим тилдим,
Бевафо ёр севмаганинг кейин билдим,
Келмаяпти, бевафо ёр келмаяпти.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!