🤲 Ота-она ҳақида шерлар

Бебош ўғлингизни кечиринг она!

2.2К марта ўқилди
Ёруғ бу дунёда бахтим ўзингиз
Сержило сўзларим айтсам пинҳона
Ногаҳон ёшлатсам маъюс кўзингиз
Бебош ўғлингизни кечиринг она!.

Вужудиз қоплаган саволлар шаксиз
Тополмай жавобин қилсам бахона
Дуога қўл очиб юзингиз кулиб.
Бебош ўғлингизни кечиринг она

Осмонлар қаридан келган ҳумойим
Жаннатим мунисам гўзал ошёна
Қаламда айб йўқдир фақат менда айб
Бебош ўғлингизни кечиринг она.

Оймомо хижолат чиройингизга
Ердаги фариштам, тенгсиз шоҳона
Қачондир айтганингиз қилмаган бўлсам
Бебош ўғлингизни кечиринг она.

Кечиринг айбларим гуноҳларимни.
Саробга айланган сўроқларимни
Юракка қадалмас қийноқларимни
Бебош ўғлингизни кечиринг она

Илтифот айлаган мунгли ҳамроҳим
Санамлар мен учун бўлсин бегона
Жонидан жон берган нурли паноҳим
Бебош ўғлингизни кечиринг она.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Ота-она ҳақида шерлар

Бир ёр учун баҳт сўрама

18-декабр, 20231.4К
Ота-она ҳақида шерлар

Она

14-октябр, 20232.8К
Ота-она ҳақида шерлар

Дада борингизга шукур қиламан

18-декабр, 20234.3К
Ота-она ҳақида шерлар

Тўйларимга бош бўлинга онам келиб

18-декабр, 20233.6К
Ота-она ҳақида шерлар

Онам

11-март, 20232.7К