Сизни севаман деб қўполлик қилгум
Тилимдан отилди бекийим сўзлар,
Яралар бойлади хуфтон дилингиз.
Барига чидайсиз, қай бахтни кўзлаб?,
Менгинага қолди нечун кунингиз?.
Алвидо демайсиз, ташлаб кетмайсиз,
Ҳаммаси сиз учун турмуш ғалваси.
Нечун юрагимни тошлаб кетмайсиз?,
Отилган тошлар бу- ишқ жаримаси.
Бир кун узрларим бўлар бошқача,
Ширин сўзлар билан дилингиз тилгум.
Умрнинг адоғи, сўнгги ёшгача,
Сизни севаман деб қўполлик қилгум.
Яралар бойлади хуфтон дилингиз.
Барига чидайсиз, қай бахтни кўзлаб?,
Менгинага қолди нечун кунингиз?.
Алвидо демайсиз, ташлаб кетмайсиз,
Ҳаммаси сиз учун турмуш ғалваси.
Нечун юрагимни тошлаб кетмайсиз?,
Отилган тошлар бу- ишқ жаримаси.
Бир кун узрларим бўлар бошқача,
Ширин сўзлар билан дилингиз тилгум.
Умрнинг адоғи, сўнгги ёшгача,
Сизни севаман деб қўполлик қилгум.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!