Эй жуфти халолим

Бизни бировлардан не камимиз бор,
Эй жуфти халолим, не ғамимиз бор.
Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга,
Эсласак арзирли ҳуш дамимиз бор...
Гарчи мен билан хеч йўкдай ишларинг,
Мен хакдадир хатто кўрган тушларинг.
Севдим демасанг хам севгинг изхори —
Кўзинг тўла мехр жилмайишларинг.
Мехри садоқати сийму зар санам,
Мунглиғим, мунисим, муштипаргинам.
Парвонам сенсану бошимда мудом,
Қадрингга етмайин келганим алам.
Бир бор қош уймаган қалам қошлигим,
Сочингдаги оқлар — бағри тошлигим.
Бир ширин сўз айтмай, битта гул тутмай
Сен гулни сўлдирди менинг ёшлигим.
Дардинг олай ёрим, айтгил дардингни,
Тоғлар кўтаролмас сенинг дардингни.
Севдим демасам хам севгим изхори —
Умр ўртасида билдим қадрингни!..
Бизни бошқалардан не камимиз бор,
Эй жуфти халолим, не ғамимиз бор.
Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга,
Эсласак арзирли ҳуш дамимиз бор...
Мухаммад Юсуф
Эй жуфти халолим, не ғамимиз бор.
Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга,
Эсласак арзирли ҳуш дамимиз бор...
Гарчи мен билан хеч йўкдай ишларинг,
Мен хакдадир хатто кўрган тушларинг.
Севдим демасанг хам севгинг изхори —
Кўзинг тўла мехр жилмайишларинг.
Мехри садоқати сийму зар санам,
Мунглиғим, мунисим, муштипаргинам.
Парвонам сенсану бошимда мудом,
Қадрингга етмайин келганим алам.
Бир бор қош уймаган қалам қошлигим,
Сочингдаги оқлар — бағри тошлигим.
Бир ширин сўз айтмай, битта гул тутмай
Сен гулни сўлдирди менинг ёшлигим.
Дардинг олай ёрим, айтгил дардингни,
Тоғлар кўтаролмас сенинг дардингни.
Севдим демасам хам севгим изхори —
Умр ўртасида билдим қадрингни!..
Бизни бошқалардан не камимиз бор,
Эй жуфти халолим, не ғамимиз бор.
Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга,
Эсласак арзирли ҳуш дамимиз бор...
Мухаммад Юсуф
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!