Одамлар
Синовми, жумбоқми ёки бир ўйин.
Билмоққа қанчалар интилсанг агар,
Яшамоқ шунчалар туюлар қийин.
Бу дунё биз учун нима одамлар,
Зўрлар бўлиб олган кураш майдонми.
Нохақ отасидан ранжир ўғиллар,
Оналар қизига қараб хайронми.
Бу нафас биз учун нима одамлар,
Демак биз борликнинг бир булагимиз.
Бизга несамардир ганимат дамлар,
Осмонни ёритсин тилакларимиз.
Бу юрак биз учун нима одамлар,
Хар лахза бўлингай минг бир бўлакка.
Унинг хонишин тингласак агар,
Рухимиз учади қушдек фалакка.
Бу ёшлик биз учун нима одамлар,
Ким хам боса олгай юрак тафтини.
Юзимизга ажин тушса хам агар,
Яна соғинамиз унинг атирини.
Мухаббат биз учун нима одамлар,
Минг йиллаб кутамиз висол онини.
Буни ишқ ўтида куйганлар билар,
Севгидан яратмиш инсон жонини.
Гузаллик биз учун нима одамлар,
Ким хам айта олгай ошиқлик сирин.
Гохо сароб мисол турар жилвагар,
Шунча кўп англайсан тушунган сарин.
Бу умр биз учун нима одамлар,
Бу йиллар, бу кунлар соат-дакика.
Қанча ёқиб, қанча ёқдик шамлар,
Кимлар бизни эслар, кимлар унутар.
Бу кўнгил биз учун нима одамлар,
Не учун чалинар дил торларимиз.
Кимнидир кўзига тушургай намлар,
Билмайин етказган озорларимиз.
Бу йўллар биз учун нима одамлар,
Олға юрсанг ортга қайтиш хам бордир.
Унга қараганда ўйланг хар сафар,
Бу хаёт йўллари жуда хам тордир.
Бу тақдир биз учун нима одамлар,
Худо ёруғ қилсин пешонангизни.
Ўксинманг устма-уст тушса хам ғамлар,
Доимо пок тутинг иймонингизни.
Тириклик биз учун нима одамлар,
Азиз сақламокми дўстлар номини.
Яхшилик йўлида боғласак камарини,
Ўшада сезгаймиз хаёт тотини.
Бу шерим сиз учун нима одамлар,
Балки бир шунчаки кўнгил эрмаги.
Шу ерда сўзимни қилсам мухтасар,
Ахаднинг бир тушдек ширин эртаги
Аҳад Каюм шеъри
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!