✍️ Шерлар

АЛЛОҲ сизни асрасин

5К марта ўқилди
АЛЛОҲ сизни асрасин
Ёмонга ёр бўлишдан,
Очилмайин сўлишдан,
Баҳтсиз бўлиб қолишдан,
АЛЛОҲ сизни асрасин!
Дўст аталмиш дўшмандан,
Рост аталмиш ёлгондан,
Маккора бир Илондан
АЛЛОХ сизни асрасин.
Яратганнинг қаҳридан,
жониворлар заҳридан,
Суйганингиз макридан,
АЛЛОҲ сизни асрасин.
Сабр тоқат торликдан,
Ширин сўзга зорликдан,
Икки дунё ҳорликдан
Аллоҳ сизни асрасин.
Игво фитна туҳматдан,
Калби қора улфатдан,
Бевақт келган кулфатдан,
АЛЛОҲ сизни асрасин.
Орзулари саробидан,
Армонлар гирдобидан,
Душманнинг кўзидан,
Туҳматчининг сўзидан,
Бевафонинг узидан
Аллоҳ сизни асрасин!
Амин...

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →